Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди News

Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди

Ўзбекистон ҳамда Миср терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг 2-тур ўйини бўлиб ўтди.

Париж-2024. Гуруҳ босқичи, 2-тур

Ўзбекистон - Миср 0:1 ТУГАДИ

Бош ҳакам: Кавана-Вауф Кемпбелл (Янги Зеландия)

Ассистентлар: Тревис Исаак (Янги Зеландия) ва Мутукера Бернард (Соломон ороллари)

Тўртинчи ҳакам: Ҳамилтон Одеттега (Ямайка)

Гол: Аҳмад Кука 11

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 18.Абдурауф Бўриев ( 9.Ҳусайн Норчаев, 72), ,13.Зафармурод Абдирахматов, 17.Диёр Холматов (15.Умарали Раҳмоналиев, 65), 10.Жасур Жалолиддинов (19.Иброҳим Ибрагимов,  72), 11.Остон Ўрунов (8.Русланбек Жиянов, 46), 14.Элдор Шомуродов (20.Алишер Одилов, 83), 7.Аббосбек Файзуллаев, 

Захира: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 

Миср: 1.Ҳамза Алаа, 5.Ҳоссам Абдулмажид, 10.Иброҳим Адел (8. Зиад Камал, 90), 12.Аҳмед Кука, 4.Аҳмед Эйд, 13.Карим Ал Дебис, 17.Муҳаммад Эл Нени, 9.Осама Файсал (18. Билал Мазҳар, 87), 2.Умар Фаяд, 6.Муҳаммад Шеҳата (3. Аҳмед Атеф, 65), 14.Аҳмед Саид Зизо (11. Мостафа Саад, 65)

Захира: 16. Али Ал Габри,   15. Моҳамед Тарек, 7. Маҳмуд Сабер

Огоҳлантириш: Муҳаммад Шеҳата 13, Умарали Раҳмоналиев 86, Билол Мазҳар 90+4


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Ҳаммаси учун раҳмат йигитлар. 

90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. Миср, Билол Мазҳар

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. Миср, Осама Файсал ўрнига Билол Мазҳар тушди. 

86. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Умарали Раҳмоналиев тушди. 

83. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов ўрнига Алишер Одилов тушди. 

81. ЗАРБА. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Норчаев боши билан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ. Гол урамизми?

72. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Абдурауф Бўриев ўрнига Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддинов ўрнига Иброҳим Ибрагимов тушди. 

70. УУУУУХ. Вакилларимиздан хавфли ҳужум. Жасур Жалолиддинов жарима майдончаси ичида йиқитилди. Пенальти, пенальти, пенальти.

65. ЎЗГАРИШ. Миср, Муҳаммад Шеҳата ўрнига Аҳмад Атеф, Зизо ўрнига Мустафа Саад тушди. 

65. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Диёр Холматов ўрнига Умарали Раҳмоналиев тушди. 

60. ЗАРБАААА. Миср етакчиси Эль Ненидан кучли ва хавфли зарба. Неъматовдан яхши сейв. 

55. ЗАРБАААА. Жасурдан Шомуродов томон суперпас амалга оширилди. Шомуродов зарба йўллашда адашди. 

53. Ўзбекистондан хавфли ҳужум. Файзуллаев, кейин Шомуродов якуний зарбани бера олмади. 

52. Жарима зарбаси қулай нуқтада ишладик. Лекин Жасурнинг зарбаси Жасур чиқмади. Лекин хавфли. 

46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Остон Ўрунов ўрнига Руслан Жиянов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБААААА. Зафармурод Абдираҳматовнинг зарбасини рақиб посбони ушлаб олди. 

41. Жасурнинг зарбаси хавфли чиқди. 

34. Вакилларимиздан яна бир ҳужум. Якуний зарба керак, йигитлар.

32. Остон йиқитилди. Лекин ҳакам ўйинни давом эттиришини сўради. 

29. Голни ҳиди келяпти, голни урамиз. Гол керак йигитлар, гол. 

28. ГОООООООООООООООООООЛ. Йўқ, гол эмас. Жасурдан супер пас, лекин Аббос ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани айтилди. 

25. Терма жамоамиздан кетма кет ҳужумлар, устунлик бизнинг йигитларда

23. ЗАРБААААА. Қандай вазияяят, қандай вазият? Шомуродов ўнг қанотдан келган тўпни дарвозага йўллай олмади. 

21. Терма жамоамиз айрим жабҳаларда позицон хатоларга йўл қўймоқда. 

16. Остон Ўрунов тўпни олиб қўйди ва қулай позицияга чиқиб борди. Лекин якуни қарорни қабул қила олгани йўқ. 

11. ГОЛ. Ҳа, афсуски гол. Миср ҳужум ташкил қилди. Осама Файсалнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди, қайтган тўпни қайтариш чоғида Ҳамралиев тўпни қайтаришга ҳаракат қилди, тўп Аҳмад Кукага тегиб дарвозага кирди. 

9. Тўп назорати Мисрга ўтди. Бизда эса қарши ҳужумда имконият юзага келганди. 

3. Миср дарвозамиз томон илк зарбани берди. Каримнинг йўллаган зарбаси ноаниқ бахтимизга. 

2. Илк дақиқалардан рақиб томонга яхши ва тез прессинг уюштирдик. Ҳамза ўз ўрнида. 

- Ўйин бошланди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. Олға, Ўзбекистон! Олға, йигитлар!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янграмоқда. 

-  Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Олимпиаданинг гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Миср учрашуви бошланиш арафасида. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика