Latest news

14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  1 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8

Ўзбекистон - "Окленд Сити" 0:0 News

Ўзбекистон - "Окленд Сити" 0:0

Айни пайтда Дубайда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зелландиянинг "Окленд Сити" клубига қарши баҳс олиб боряпти.

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимини матнли кўринишда эътиборингизга тақдим этамиз.

Окленд Сити - Ўзбекистон 0:0

"Окленд": Тамати Уильямс, Такуя Ивата, Марио Билен, Ангел Берланга, Жон Ирвинг, Тим Пэйн, Райан Де Ври, Иван Виселич, Марко Жоржевич, Эмилиано Тейд, Фабрицио Тавано.

Захира: Жейкоб Спунли, Саймон Армс, Жеймс Притчетт, Кем Линдси, Луи Каунтер, Эндрю Милни, Сэм Бурфут, Дай Вук Ким, Дэвид Брауни.

Мураббий: Рамон Трибулье

Ўзбекистон: Нестеров, Шораҳмедов, Муллажонов, Исмоилов, Мерзляков, Шодиев, Искандеров, Иброҳимов, Мурзоев, Сергеев, Рашидов.

Захира: Суюнов, Тўраев, Йўлдошев, Кримец, Муҳаммадиев, Сайфиев, Тўраев, Ибрагимов, Ҳасанов, Олимов, Кападзе.

Мураббий: Миржалол Қосимов


46. Иккинчи бўлим бошланди.

48. Райан де Фризнинг ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.

49. Огоҳлантириш. Жон Ирвинг ҳужумимизни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Вакилларимиз жуда ҳам қулай имкониятга эга бўлдилар. Жарима зарбаси.

50. Жамшид Искандеров чап оёғида жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ Тамати Уильямс қийинчиликсиз тўпни қайтарди.

54. Энди жарима зарбасини тепиш навбати рақибларимизда. Райан де Фриза ўзини синаб кўрди. Аммо бари бекор.

58. Нестеров айнан шу дақиқада жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

59. Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби тўлиқ ўзгарди. Майдонга Суюнов, Тўраев, Йўлдошев, Кримец, Муҳаммадиев, Сайфиев, Тўраев, Иброҳимов, Ҳасанов, Олимов ва Кападзе тушди. Бу орада "Окланд" бир маротаба дарвозамиз тўсинини пойлади. .

62. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Дай Вук Кимни Шавкат Саломов қўполлик билан йиқитди ва футболчи майдонни тарк этишга мажбур. Оёғи жиддий шикаст еган кўринади.

65. Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи ўйини бўлганлиги боис, ўйин "ўхшамаяпти". Иккинчи йиғинда ҳаммаси бошқача бўлишига ишонамиз. Боиси унда аксар легионерлар ҳам келишади.

76. Жон Ирвинг жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жонли девордан 4 нафар футболчимиз ўрин олди. Ирвингни бу сафарги зарбаси ҳам омадсиз.

80. Ўйин темпи икки томонда ҳам суст. Шу боистўп асосан майдон марказида.

82. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Наврўз Алимов ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қиляпти. 

88. Фабрицио Тавано чап қанотдан икки нафар футболчимизни алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни ҳаволатиб иккинчи қисмга узатди. Аммо очиқ қолган дарвозани ишғол қилиш учун "ОС"дан футболчи йўқ эди.

90. Бўлди, ўйин тугади! Ҳакам бир дақиқа ҳам қўшиб бермади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика