Latest news

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

Футзал. Ўзбекистон - Непал 14:1 News

Футзал. Ўзбекистон - Непал 14:1

Эроннинг Табриз шаҳрида бугун, 15 октябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари старт олди.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон термаси бугун ОЧ саралашидаги иштирокини Непалга қарши ўтказди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари якунда 14:1 ҳисобида зафар қучиб, саралашни йирик ғалаба билан бошлади.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 1-тур 
15 октябрь, якшанба

Ўзбекистон – Непал 14:1

Голлар: Дилшод Раҳматов (1, 8, 22), Фарҳод Абдумавлонов (2), Даврон Чориев (3, 24), Даврон Абдураҳмонов (5), Артур Юнусов (13, 13), Анасхон Раҳматов (26), Ҳусниддин Нишонов (33), Саураб Магар (35 – автогол) Дилмурод Шавкатов (39, 39) – Сураж Раут (22)

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.

Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Даврон Абдураҳмонов, Акмал Ҳарзатқулов, Ҳусниддин Нишонов.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги турни эртага, 16 октябрь куни Туркманистон футзалчиларига қарши ўтказади. Қуйида қолган ўйинлар анонси билан танишинг: 

16 октябрь, душанба

15:30  Непал – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – Непал

Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган

Мусобақа тақвими ва натижалари билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин бўлади.

Маълумот учун, гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика