Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  14 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғин бошлади News

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғин бошлади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари “D” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар олдидан Тошкент шаҳрида йиғинга киришди.

Футболчиларимиз Вадим Абрамов бошчилигида "ЖАР" стадионида машғулотларни бошлашди. Йиғиннинг биринчи кунида терма жамоага чақирув олган 28 нафар футболчининг 24 нафари иштирок этди. Легионерлардан Рустам Ашурматов ва Одил Аҳмедов ҳам умумий гуруҳда машғулотлар ўтказди. Ҳожиакбар Алижонов якка тартибда шуғулланди.

Икром Алибоев, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Тимурхўжа Абдуҳолиқов яқин кунларда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Дилшодбек Аҳмадалиев (“Бунёдкор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Жасур Яхшибоев (АГМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов ("Хорфаккан", БАА).

Суратлар муаллифи - Толибжон Қосимов

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика