Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Ўзбекистон МТЖ собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли" News

Ўзбекистон МТЖ собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли"

Ўзбекистон термасининг собиқ устози Валерий Непомняший миллий жамоанинг ЖЧ-2026га чиқиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги пайтларда анча кучайиб, Олимпиадада ҳам қатнашди. Мамлакатда ёшлар футболи бўйича кўп иш олиб борилмоқда, энди улар улғайишди – бу иш асосий жамоада ҳам ўз аксини топди. Айрим футболчилар аллақачон Европада ўйнаяпти – ўша Ҳусанов ва Шомуродов. Бир томондан, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли бўлса, иккинчи томондан, шундай бўлиши ҳам керак. Бу яхши ишнинг натижаси ва ажойиб ютуқ бўлади", – деди 81 ёшли Непомняший.

Россиялик мутахассис 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган ва футболчиларни 6 ўйинда майдонга бошлаб тушган.

Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг етти учрашувидан сўнг Ўзбекистон очколари сонини 16 тага етказиб, "А" гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Терма жамоа эртага Эронга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 21:00 га белгиланган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика