Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида News

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказади.

Эктор Купернинг терма жамоамиз рулидаги учинчи йиғини яшил қитъада ўтади. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик эса Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи йиғинга тайёргарликни бошлаш учун 11 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Айнан шу куни пойтахтда йиғиладиган терма жамоамиз кечки пайт Австралияга учиб кетиши кўзда тутилган. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга учиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 11 ноябрь куни кечки пайт соат 21:25да Тошкентдан Сеулга чамаси 6 соатдан сал ошиқроқ вақт парвоз қилади. Кейин эса Сеулдан Брисбенга тахминан 9 соатдан сал кўпроқ вақт учишади ва сешанба куни, яъни 13 ноябрда Австралиянинг Брисбен шаҳрига етиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида 15 ноябрь куни Ливанга қарши, 20 ноябрда эса Жанубий Корея билан ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади.

Эктор Купер мазкур йиғиннинг кенгайтирилган таркибида 30 нафар футболчини чақириши кутилмоқда. Аммо ҳозирча Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби учинчи йиғинга жалб этиладиган таркибни расман маълум қилгани йўқ.

 

№1 Эктор Купернинг илк йиғинига оид рақам ва фактлар

№2 Эктор Купер бошчилигадаги - Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида (таҳлил)

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика