Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью News

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги йиғин одатдагидан бироз кечроқ, салқин об-ҳаво шароитида ўтказилди. Машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Терма жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Эртанги ўйинда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Келгуси баҳсда ҳимоячиларни камайтирган ҳолда кўпроқ ҳужумчиларни таркибда кўришимиз мумкинми? Мураббий тактик ўзгаришлар қилиш нияти борми?

- Таркиб ҳақида мураббий кўпроқ бош қотиради, шу боис барчасини у ҳал қилади. Таркиб қандай бўлишидан қатъи назар, ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳамда йирик ҳисобда зафар қучиш учун боримизни берамиз. 

- Мураббий рақиб жамоанинг алоҳида хусусиятлари ҳақида кўрсатмалар бердими?

- Албатта, барча рақиблар ўрганилмоқда ва шунга яраша тайёргарлик кўрилмоқда. Бизга видео орқали рақиб ўйини кўрсатилади ҳамда уларга қарши қандай ўйин намойиш этиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берилади. 

- Жамоа ичидаги муҳит қай даражада?

- Жамоада муҳит ажойиб, барчамиз бир-биримизни таниймиз. Йиғилиш давомида учрашганимизда хурсанд бўламиз, ҳазиллар қиламиз.

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика