Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  10 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Ўзбекистон МТЖ Катанец бошчилигида Доҳада илк машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон МТЖ Катанец бошчилигида Доҳада илк машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун тонгда ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қатар билан баҳс олиб бориш учун Доҳага етиб келганидан хабарингиз бор.

Бугун терма жамоамиз Сречко Катанец бошчилигида Қатар пойтахтидаги дастлабки машғулотни ўтказди. Унда ички чемпионатдан чақирилганлар ва айрим легионерлар иштирок этишди. Жумладан, Отабек Шукуров, Умар Эшмуродов, Ўткир Юсупов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусниддин Алиқуловлар машғулотда тўлиқ қатнашишди. Афсуски, Жалолиддин Машарипов бироз бетоблиги саба, Азиз Турғунбоев эса жамоасининг охирги ўйинида олган кичик жароҳати сабаб бугунги машғулотни ўтказиб юборишди.


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугун машғулот бўлиб ўтаётган вақтда Доҳага учиб келгани боис машғулотда қатнашмади. Эртадан у ҳам жараёнга киришади.


Ҳозирча Қатарга ҳали етиб келмаган 2 легионеримиз қолди. Булар: Рустам Ашурматов ва Аббосбек Файзуллаев. Уларнинг ҳар иккиси бугун тунда Доҳага етиб келишади.


Толибжон Қосимов, Доҳадан махсус



Барча суратлар шу ерда: ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика