Latest news

19:15Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  38 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  8 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  37 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  4

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида News

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Сингапур билан ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун, 3 октябрь куни ҳам Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари "Жар" стадионида машғулот ўтказишди. Таркибда ўзгаришлар кузатилмади, худди кечагидек 24 нафар футболчи шуғулланди. Тўрт нафар легионер шу кунларда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.

Уч нафар посбон билан доимгидек Денис Иванков ишлади. Биринчи кунги машғулотларни индивидуал тарзда ўтказган Хожиакбар Алижонов умумий гуруҳга қайтди. Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича Алижоновда кичик шамоллаш кузатилгани учун дастлабки куни у якка тартибда ишлаган.

Абрамов терма жамоага қайтгач машғулотлар бутунлай очиқ бўлаётгани журналистларни қувонтираётгани аниқ. Бироқ баъзи ҳамкасбларимизнинг буни суиистеъмол қилишаётгани кўнгилни бироз хира қилди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётан терма жамоанинг машғулотлари вақтида (!!!) улардан майдоннинг ўзида (!!!) интервью олишга ҳаракат қилиш ташқаридан жуда ва жуда хунук кўринди.

Тез орада сайтимизга иккинчи кунги машғулотлардан видеолавҳа ҳамда Лутфулла Тўраев билан қисқа интервьюни жойлаймиз. Шундай экан Championat.asia сайтини ва унинг ютубдаги расмий каналини кузатиб боринг.


Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика