Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  8 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   33 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Ўзбекистон МТЖ ҳисобот топширди, Эрон ва Уругвай билан ёшартирилган таркибда ҳаракат қиламиз News

Ўзбекистон МТЖ ҳисобот топширди, Эрон ва Уругвай билан ёшартирилган таркибда ҳаракат қиламиз

Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Терма жамоалар бошқармаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойида ўтказган ўқув-машғулот йиғини ва ўртоқлик ўйинлари бўйича ҳисоботини тинглади.

Асосан ёш футболчилардан таркиб топган миллий терма жамоа 19 март куни Тошкентда йиғинга кирди. Пойтахтдаги машғулотлардан сўнг, Темур Кападзе ва мураббийлар кенгаши аъзолари бошчилигидаги миллий терма жамоа ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Марокашга жўнаб кетди.

Ўзбекистон ва Марокашда бўлиб ўтган йиғин давомида 24 футболчи 7 та жисмоний, 5 та назарий машғулотларда иштирок этиб, 2018 йилги жаҳон чемпионатининг иштирокчиси бўлган Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Биринчи ўйин 23 март куни Касабланкада Африка қитъасидаги саралаш мусобақасида энг кўп очко йиққан жамоа - Сенегалга қарши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ғалабани қўлдан бой берди ва 1-1 ҳисобида дуранг ўйнади.

5 кун ўтиб, Ўзбекистон терма жамоаси охирги 13 та ўйинда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган Марокаш терма жамоаси билан ўйнади. Ўзбекистон терма жамоаси ёшлари учун улкан тажриба мактабини ўтаб берган ўйинда Марокаш 2-0 ҳисобида устун келди.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш ваколатига эга бўлган мураббийлар кенгаши аъзолари бўлиб ўтган машғулотлар ва ўртоқлик учрашувларида жамоа олдига 3 та асосий вазифани қўйди.


Биринчиси, жамоа таркибини ёшартириш тамойилларига риоя қилган ҳолда жисмонан бақувват бўлган кучли жамоаларга қарши ўйинлар учун мос тактик схемани аниқлаб олишдан иборат бўлди. Бу иш уддаланса, терма жамоа ёшларининг ўзига бўлган ишончи ортар, тўп назорати ва ҳужумга ўтиш салоҳияти ўсиши кутилган эди.

Иккинчиси эса, футболчиларнинг куч ва салоҳияти борасида ҳеч кимдан кам эмаслигини уларнинг тафаккурига сингдириш ва ҳар қандай жамоа билан ўйнаш мумкинлигини уқтиришдан иборат бўлди. Бу энг аввало рақибдан чўчиб ўйинни бошлаш, ҳужумга ўтиш ва олдинга ташланишдаги дадиллик даражасини кўтариш учун ўйлаб чиқилган эди.

Учинчиси, 24 нафар футболчиларнинг бугунги кунги функционал тайёргарлигини максимум даражада синовдан ўтказиш эди. Бу эса ўзаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган миллий терма жамоа рўйхатининг доимий равишда янгиланиб бориши ва жамоадаги рақобатни ўстиришга қаратилган эди.

“Сенегалга қарши ўйинда терма жамоа футболчилари қўйилган вазифаларни максимум даражада бажаришга ҳаракат қилишди ва бу нарса қайд этилган натижада ҳам акс этди. Тан олиш керак, ҳимоя чизиғида ҳам, ҳужумда ҳам ўйинни ташкил қилишда қилиниши керак бўлган ишларнинг кўплиги сезилиб турди, бироқ якунда жамоа ўз олдига қўйган вазифани уддалади”, - деб хулоса қилади Мураббийлар кенгаши.

Кенгаш Марокашга қарши учрашувда футболчилар ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олмадилар деб ҳисоблади. “Биринчидан, таркибда янги ва ёш футболчилар майдонга тушди. Улар ўйин бошларида ўзларини бироз йўқотиб қўйдилар ва 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордилар”, - деб ёзилади ҳисоботда. Мураббийлар кенгашининг фикрига кўра, Марокашга қарши ўйинда майдон марказида тўп билан ва тўпсиз ўйинда қарор қабул қилишнинг кечикиши натижасида жуда кўп ҳолатларда кураш бой берилди. Танаффусдан кейин жамоа бироз ўзига келди ва Ўзбекистон ёшларининг ўйинида ностандарт ҳаракатлар, кутилмаган финт ва зарбалар кўзга ташлана бошланди. “Иккинчи гол бўлмаганида, жамоа дуранг учун яхши ҳаракат қилди. Аммо, уларнинг мотивациясини иккинчи гол ўзгартириб юборди. Шу нуқтаи-назардан олиб қаралганда, бундай вазиятларда жамоага чўкмасликни ўргатиш борасида амалий ишлар қилиниши керак”, - дейилади ҳисоботда.

Йиғин тугагач терма жамоалар бошқармаси ва мураббийлар кенгаши ўйинни тўлиқлигича тахлил қилиб чиқди ва амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Ҳар бир футболчига ўзи ўйнайдиган клубда шуғулланишида риоя қилиниши керак бўлган индивидуал тайёргарлик дастури берилди. Улар эса май ойидаги янги йиғингача мониторинг қилиб борилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ЎФА терма жамоалар бошқармасининг иш режасида 19 майда сафарда Эрон, 7 июнь куни сафарда Уругвай терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ва ўқув-машғулот йиғинлари бор.

Мазкур учрашувлардаги асосий мақсад – миллий терма жамоани ёшартириш ва унинг ўзагини Осиё ўйинларида иштирок этадиган ёш футболчилар билан тўлдиришдан иборатдир. Шу сабабли ҳам май ва июнь ойидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги икки иштирокчисига қарши ўйинларда миллий терма жамоа ёшартирилган таркибда ҳаракат қилади.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика