Latest news

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  9 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  29 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Ўзбекистон МТЖ Дубайга учиб кетди. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ФОТО News

Ўзбекистон МТЖ Дубайга учиб кетди. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эрта тонгда Тошкент-Дубай рейси билан БААга учиб кетди.

Бугун тонгда Миллий жамоамиз делегацияси HY-333 ҳаво рейси орқали Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Футболчиларимизни нима учун олдинги сафарлардаги каби мухлислар клуби аэропортга кузатиб қўймади деган савол юзага келиши мумкин. 

"Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг илтимосига кўра, дабдабали кузатиш маросимлари ёш футболчиларга ортиқча босимни келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб бу сафар терма жамоамизни дуо қилиб, ортиқча дабдабасиз кузатишга қарор қилдик", - дейди Абдураҳмон Фозилов.


Ўзбекистон МТЖ 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп тепади ва 1 июнь куни Саудия Арабистонига етиб боради.

Маълумот ўрнида, бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этган.  

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Санжар Шоаҳмедов (АГМК).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна").



 

Видео оператор: Самандар Шокиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика