Ўзбекистон МТЖ Брисбен шаҳрига етиб борди ФОТО
13 nov 2018 11:20
News
Ўзбекистон МТЖ Брисбен шаҳрига етиб борди ФОТО
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказиши ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабарингиз бор.
Бугун 13 ноябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимиз Сеул - Брисбен йўналиши бўйлаб деярли 10 соат давом этган парвоздан сўнг Австралияга етиб боришди.
Футболчилар аввалдан белгиланганидек Голд Костдаги "Hilton Surfers Paradise" меҳмонхонасига жойлашишди. Терма жамоа аъзолари меҳмонхонада ҳордиқ чиқаришганидан сўнг бугун кечқурун "CBUS Super Stadium" ўйингоҳида машғулот ўтказиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ливанга қарши ўртоқлик ўйини 15 ноябрь куни бўлиб ўтса, 20 ноябрь куни футболчиларимиз Жанубий Корея билан куч синашишади.
Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
20:11
Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди 29
Comments