Latest news

13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  10 13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  3 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  4 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  9 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  25 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  9 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  16 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  15

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари учун Дубайда ўзбекона тадбир ташкил этилди News

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари учун Дубайда ўзбекона тадбир ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон МТЖ аъзолари Дубай шаҳрида навбатдаги машғулотни ўтказишди. Машғулотдан кейин футболчилар учун "Crowne Plaza" меҳмонхонасида ўзбекона тадбир ташкил этилди.

ЎФА Матбуот хизматининг маълумотига қараганда, тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА мутасаддилари ва Осиё Кубогини ёритиш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган ОАВ ходимлари иштирок этишди. Умид Аҳмаджонов футболчилар билан учрашув чоғида уларга Уммонга қарши ўйинда қозонилган ғалаба учун миннатдорчилик билдириб, бу ёғига ҳам бўшашмасдан ҳаракат қилиш кераклигини, бутун ўзбек халқи терма жамоамиздан ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди. Шундан сўнг миллий терма жамоамиз устози Эктор Купер ОФК томонидан тақдим қилинган Осиё Кубоги бош соврини сувенирини Умид Аҳмаджоновга топширди. ЎФА 1-вице-президенти ушбу Кубокнинг ҳақиқийсини Тошкентга олиб бориш миллий терма жамоамизга насиб қилишини тилади.

Тадбирга йиғилганларга ЎФА Матбуот хизмати томонидан тайёрланган футболчиларимизнинг руҳиятини кўтарадиган  видео намойиш қилинди.
Кейин эса эстрадимиз юлдузлари Жаҳонгир Фозилжонов, Қиличбек Мадалиев ва Шуҳрат Воҳидов каби санъаткорлар ўз куй қўшиқлари билан йиғилганлар хуш кайфият бахш этишди.

Тадбир сўнггида эса футболчи, мураббий ва ОАВ ходимларига ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган ўзбек таомлари шоҳи - палов тортилди.
Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад юртдан узоқда бўлган футболчиларнинг Ватанга бўлган соғинчларини бир оз бўлсада камайтириш, муҳим ўйин олдидан уларнинг кайфиятини кўтариш, бир оила сифатида жипслаштириш ва келгуси ғалабалар сари руҳлантиришдан иборат.


Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика