Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи вафот этди News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи вафот этди

Бу ҳақда Бразилиянинг globoesporte.globo.com сайти хабар бермоқда.

Убиражара Вейга да Силва 23 мартда COVID-19 туфайли бу ҳаётдан кўз юмди.

У 1955 йил 2 февралда Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида туғилган. Шу ердаги Жисмоний тарбия олий мактабининг футбол йўналишида таҳсил олган. У мураббийлик фаолиятини Сан-Паулу штати жамоаларида бошлаган. Асосан, Бразилия А2 ва А3 Сериясининг клубларида ишлаган. "Операрио ПР"да фаолият олиб бориб, миллий эътирофга сазовор бўлган. Клуб унинг бошчилигида Бразилиянинг машҳур жамоаси "Палмейрас"ни Кубок баҳсларидан чиқариб юборган.

1997 йил кузида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига таклиф қилинган ҳамда бош мураббий Александр Иванковнинг ёрдамчисига айланган. Шуниси эътиборлики, да Силва клубда бош мураббий ассистенти сифатида ишлаб туриб, ўша йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Жамоа унинг бошчилигида Жаҳон чемпионати-98 саралаш босқичидаги сўнгги икки учрашувни ўтказган (Қозоғистон - 4:0 ва Бирлашган Араб Амирликлари - 0:0).

1998 йилнинг январь ойида "Бира Вейга" (унинг лақаби) "Пахтакор" бош мураббийига айланган. Тошкентликлар унинг раҳнамолигида 1992 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Да Силва бунга параллел равишда терма жамоа билан ишлашни давом эттирган. Таиландда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бразилиялик мутахассисга омад кулиб боқмаган: Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга чиқмасдан муваффақияцизликка учраган. Бу эса Силванинг терма жамоадан четлатилишига сабаб бўлган. 1999 йил январь ойида "Пахтакор"дан ҳам кетган. У Бразилияга қайтиб, мамлакатнинг шимоли-шарқий минтақаларидаги клублар билан ишлаган ва кейинчалик Япония клубларига мураббийлик қилган.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика