Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда тантанали равишда кутиб олинди News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда тантанали равишда кутиб олинди

ОК-2015 маҳаллий Ташкилий Қўмитаси Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликда Сиднейда Ўзбекистон миллий терма жамоасини тантанали равишда кутиб олди.
6 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси жойлашган «Шангри-Ла» меҳмонхонасида Ўзбекистон терма жамоасини тантанали равишда кутиб олиш маросими ўтказилди. Қайд этиш лозим, ушбу маросим чиройли ва ўзига ҳос атмосферада ўтказилди. Мазкур маросим таассуротлари Ўзбекистон терма жамоаси делегациясига жуда манзур бўлганини қайд этиш лозим.

Маросим давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Сиднейдаги болалар уйи тарбияланувчилари билан учрашиб уларга дастхат улашдилар.

Болалар уйи тарбияланувчилари билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси делегациясини «Шангри-Ла» меҳмонхнасида маҳаллий аборигенлар қавми ажойиб ва ўзига ҳос рақслар билан кутиб олди.

Шу куни Ўзбекистон терма жамоасига ОФК ва мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан ажратилган махсус автобус берилди.

Қуйида мазкур маросим ва Ўзбекистон терма жамоасининг Сиднейдаги илк кунидан қизиқарли суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Жасур Ҳасанов Сиднейдаги болалар уйи тарбияланувчиларига дастҳат улашмоқда.

Болалар Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан учрашувдан жуда хурсанд бўлишди.

Уларга дастхат беришдан ҳеч ким эринмади. Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бажонидил болаларга дастхат улашди.

Болаларнинг айтишича, Осиё Кубогида улар айнан Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишади.

Маҳаллий аборигенлар қавми.

Австралиядаги аборигенларнинг миллий рақси.

Рақсда нафақат болалар, балки ёши катта инсонлар ҳам иштирок этишди.

Кўринишидан анча чаққонга ўхшайдилар.

Эсдалик учун умумий сурат.

Ўзбекистон терма жамоасининг автобуси эса айнан шундай кўринишда.

Ўзбекистон терма жамоасини олиб юрувчи автобус ҳайдовичиси Маркнинг айтишича, унинг муйлови унга фақат омад келтиради.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика