Latest news

13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  3 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  33 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0

Ўзбекистон - КХДР: Превью News

Ўзбекистон - КХДР: Превью

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-турида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур баҳс ҳар иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 6-ўйин бўлади. Шу вақтгача ўтказилган 5та учрашувнинг 3тасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, яна икки учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 8:2 - Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига.

Қайд этиш лозим, Осиё Кубоги баҳсларидан олдин КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ва терма жамоа ҳужумчиси Ким Йонг Ил ОФК Тартиб-интизом Қўмитаси томонидан 1 йилга четлатилган эдилар. Шундай бўлса ҳам, айни дамда КХДР терма жамоасига мураббийлик қилаётган Чо Тонг Соб ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоа Австралияга ғалаба учун келганини таъикдлади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов эса кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида рақибни мағлубиятга учратиш учун шогирдларининг тажрибаси етарли эканини айтиб ўтган эди.

Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида ҳам Ўзбекистон терма жамоасида кўрсаткич яхшироқ. Ўзбекистон терма жамоаси учун Австралиядаги мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси бўлса, КХДР терма жамоа учун Осиё Кубокларидаги тўртинчи иштироки бўлади. Ҳар икала терма жамоанинг ҳам Осиё Кубокларидаги энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада шундай натижа қайд этган бўлса, КХДР терма жамоаси 1980 йилги мусобақда кучли тўртликка кирган эди.

Бугун Сиднейдаги "Австралия" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика