Latest news

11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  0 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  3 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  12 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  58 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  31 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  56 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  24 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  812 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2

Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради News

Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи якуний тур учрашувида ўз майдонида Қатар терма жамоасини йирик - 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралши, 4-босқичи 10-тури доирасида Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилди ҳамда йирик - 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги биринчи гол 37-дақиқада Қатар терма жамоаси Абдулқодир Илёс томонидан киритлди ва биринчи бўлим шу тариқа, қатарликларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида эса, заҳирадан майдонга тушган Баҳодир Насимов ҳамда Олег Зотеевлар кетма-кет рақиб дарвозасини ишғол қилиб Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобга олдинга олиб чиқишди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида устунлик Қосимов шогирдлари томонида бўлди ва улар Қатар терма жамоаси дарвозасини ўйин якунигача яна уч маротаба ишғол этишди. Якуний ҳисоб - 5:1. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонганига қарамай, курашни плей-офф босқичида давом эттирадиган бўлди. Сабаби, гуруҳдаги параллел учрашувда Эрон миллий терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда, «В» гуруҳи ғолиблигини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг плей-офф босқичидаги рақиби 18 июнь, сешанба куни «А» гуруҳидаги Австралия - Ироқ, Иордания - Уммон терма жамоалари ўртасидаги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ. 4-БОСҚИЧ. 10-ТУР. «А» ГУРУҲИ.
 
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР - 5:1 (0:1)
 
ГОЛЛАР
: Баҳодир Насимов (60, 74), Олег Зотеев (72), Одил Аҳмедов (88), Улуғбек Бақоев (90+1) - Абдулқодир Адам (37).
 
Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 5.Анзур Исмоилов, 6.Жасур Ҳасанов (13.Олег Зотеев, 69), 8.Сервер Жепаров (С), 9.Одил Аҳмедов, 11.Фарҳод Тожиев (10.Улуғбек Бақоев, 46), 15.Александр Гейнрих (2.Баҳодир Насимов, 60), 17.Санжар Турсунов, 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
 
Қатар:
1. Аҳмад Софиён, 4.Ҳамад ал-Абидий (3.Муҳаммад Касола, 42), 5.Мусаб Маҳмуд (2.Ҳамид Исмоил, 57), 6.Абдулкарим Ҳассан, 8.Ҳусайн Али (10.Халфан Иброҳим, 31), 11.Ҳасан ал-Ҳайдос, 13.Иброҳим Мажид, 14.Иброҳим ал-Ғаним (С), 15.Талал ал-Блуши, 20.Юсуф Аҳмад, 23.Абдулқодир Адам.
 
Огоҳлантиришлар:
Темур Кападзе (70) - Аҳмад Софиён (67).
 
Бош ҳакам
: Питер Грин (Австралия).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика