Latest news

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор" News

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор"

27 июнь куни жамоамиз Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида "Локомотив" меҳмони бўлади.
Чемпионатда пешқадамлик қилаётган клублар кубокда ўзаро баҳс олиб борадилар. Ҳозирга қадар жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. "Пахтакор" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига чемпионат ва кубокда муваффақиятли қатнашиш вазифасини қўйган. Шу сабабли беллашувларнинг кескин, шиддатли ва ҳужумкор ўтишини кутиш мумкин.

"Пахтакор" 1/16 финал босқичида "Хоразм"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 1/8 финалда "Қўқон-1912" билан ўйинларда меҳмонда 0:0, уйда 4:0 ҳисобидаги натижалар кузатилди. Чорак финалда эса "Оқ-тепа" сафарда 7:1, "Пахтакор" стадионида 5:1 ҳисобида тор-мор келтирилди.

"Локомотив" эса мусобақага чорак финалдан киришиб, "Динамо"ни сафарда 4:3, ўз майдонида 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Жамоалар сафида барча етакчи футболчилар майдонга тушиш имкониятига эга.

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь, жума куни соат 19:00да ТТЙМИ стадионида бошланади. "Пахтакор" мухлислари соат 17:30дан бошлаб стадион ҳудудида тўпланишади. Буни жамоа ишқибозлари учун келтириб ўтяпмиз.

Баҳсни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.


«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Марат Исмоилов (Тошкент).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика