Latest news

19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  0 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  4 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  11 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3

Ўзбекистон Кубоги превюси. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" News

Ўзбекистон Кубоги превюси. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Кубок ярим финалида "Пахтакор" эртага Қўқонда меҳмон бўлади.

Кубокдаги ғалаба келаси мавсум Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокни таъминлаши сабабли ярим финалга етиб келган жамоалар бор имкониятини ишга солишга уриниши табиий. Шунинг учун Қўқондаги беллашув жуда кескин, шиддатли ва томонларнинг муваффақият сари интилиши билан ўтишига шубҳа йўқ.

"Пахтакор" кубокда "Қўқон-1912" билан бир марта тўқнаш келган. 2014 йил Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичида сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу сафар энди ярим финалдаги тўқнашув гувоҳига айланамиз.

Эртага "Пахтакор" 14-бор финалга чиқиш учун уриниб кўради. Охирги марта финалда "Шерлар" 2011 йилда майдонга тушишган.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 сентябрь, пайшанба куни Қўқондаги "Марказий" стадионида соат 18:30да бошланади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика