Latest news

12:33"Барселона"га келаётган посбон жамоада иккинчи дарвозабон бўлишга рози, аммо...  0 11:51Гвардиола: "Уруш хоҳлайсизми? Энди жанг қиламиз"  1 10:57Поль Погбанинг «Ювентус»даги келажаги маълум  0 10:20Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"  0 09:50Аргентина термасининг асосий дарвозабони жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларида майдонга тушмайди  1 09:13BMW «Реал Мадрид» футболчиларига янги автомобилларни тақдим этди  4 08:38Франция терма жамоаси устози: "Қайд этаётган натижаларимиздан фахрланамиз ва ўзимизга ишонишда давом этамиз"  0 08:05Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Хорватия ва Таиланд мағлубиятга учрашди, Таиланд бош мураббийига ўйин тугагач қизил карточка кўрсатилди  0 08:01Саудия пролигаси. Роналду, Бензема гол урган баҳсда жамоалари ғалаба қозонишди  1 07:28Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  11 01:56Лига 1. ПСЖ "Ренн"ни қийинчиликсиз мағлуб этди, Барколадан дубль  1 01:43А Серия. "Милан" "Лечче"га қарши ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урди ва ғалабага эришди  2 01:28"Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида  3 01:20Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этди  0 01:03БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" "Бани Яс" билан дуранг ўйнади, Эркиновдан ассист  1

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Хоразм" 4:0 News

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Хоразм" 4:0

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги "Пахтакор" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.
"ПАХТАКОР" - "ХОРАЗМ" 4:0
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти)
Тўртинчи ҳакам: Игорь Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент)

Голлар:
Жамшид Искандеров (23), Кахи Махарадзе (30), Игорь Сергеев (69), Козак (80)

"ПАХТАКОР":
Лобанов, Мерзляков, Кримец, Миладинович, Ҳошимов, Козак, Махарадзе (С), Каримов, Андреев (Акбар Исматуллаев, 72), Искандеров (Жалолиддин Машарипов, 63), Ҳакимов (Игорь Сергеев, 52)
Захира: Турсунбоев, Исматуллаев, Сергеев. Болтабоев, Солиев, Машарипов, Махситалиев

"ХОРАЗМ": 35 Ғ.Ўдаев 2 Ш.Маннонов 3 М.Ҳошимов 4 Ж.Машарипов (И.Хайров, 74) 6 М.Абдуллаев 8 Р.Байрамов (О.Раимов, 83) 9 Н.Норов (Сарвар Жуманиёзов, 66) 10 С.Баратов 14 Ж.Отажонов 17 Қ.Нурметов 11 А.Ҳусинов
Захира: Захирада дарвозабон йўқ 5.С.Рўзметов 7. М.Курамбаев 11.С.Жуманиёзов 12. О.Раимов 13. Т.Машарипов 15. И.Хайров

Четлатиш:
Марат Хошимов (58)


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

Учрашув якунланди!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

83`"Хоразм"да ўзгариш: Ринат Байрамов ўз ўрнини Оллоёр Раимовга бўшатиб берди.

80` ГОООООООООООЛ! Владимир Козак! Игорь Сергеев рақиб футболчисини алдаб ўтди ва тўпни Владимир Козакка қулай тарзда етказиб берди. Козак эса ҳисобни янада йириклаштирди.

74` "Хоразм" таркибида ҳам ўзгариш: Жамол Машарипов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Илёс Хайров майдонга тушди.

72` "Пахтакор"да ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди.

69` ГООООООООООЛ! Игорь Сергеев! 3:0!

66` "Хоразм" таркибида ўзгариш: Низомжон Норов ўрнига Сарвар Жуманиёзов туширилди.

63` "Пахтакор" таркибида яна ўзгаритиш бўлди. Жамшид Искандеров ўрнига Жалолиддин Машарипов майдонга туширилди.

58` "Хоразм" футболчиси Марат Хошимов ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Айнан нега четлатилгани бизга қоронғу! Буни фақат ҳакам ва футболчининг ўзи билади.

52` "Пахтакор" таркибида ўзгариш руй берди. Темур Ҳакимов ўз ўрнини Игор Сергеевга бўшатиб берди.

50` "Пахтакор" иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкорлик билан бошлади ва гол киритиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлди. Лекин ушбу вазиятдан "шерлар" самарали тарзда фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!

34` "Пахтакор" рақиби дарвозаси олдида тинмай ҳужумлар ёғрини ёғдирмоқда. Станислав Андреевнинг қанотдан уюштирган "рейди" ижобий якунланиши мумкин эди. Стаснинг йўллаган зарбаси дарвозабон қўлига ва кейин тусинга тегиб қайтди. "Пахтакор" ўзининг учинчи голини киритишга жуда яқин қолганди.

30` ГООООООООЛ! Кахи Махарадзе! "Пахтакор" сардори Кахи Махарадзе жарима майдончаси ичидан тўпни қабул қилди ва чиройли зарба билан ҳисобни 2:0 га келтирирди.


23` ГООООООООЛ! Жамшид Искандеров! "Пахтакор"нинг бу сафарги уюштирган ҳужуми гол билан якунланди. Александр Мерзляковнинг узатиб берган тўпини Жамшид Искандеров ўзининг аниқ зарбасини билан "Хоразм" посбонини ранжитди. 1:0!

16` "Пахтакор" ҳужум уюштирди. Кахи Махарадзе ушбу ташкил қилинган комбинатцион ҳужумни чиройли якунлаб қўйиши мумкин эди. Аммо Кахининг берган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди.

10` Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида кечмоқда. "Хоразм" жамоаси айни пайтда ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан майдон марказига кўчира олишди. Лекин меҳмонлар ўз ҳужумларини ривожлантира олишмаяпти. "Пахтакор" ҳимоячилари ишончли тарзда ҳаракат қилишмоқда. "Шерлар"нинг ҳужумлари сони бироз камайгандек.

4` "Пахтакор" ўйинни жуда фаоллик билан бошлади ва "Хоразм" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Шерзод Каримовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбасини Ғайрат Ўдаев ушлаб олди.

1` Учрашув бошланди!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика