Latest news

21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  0 21:00Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  3 21:00Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  0 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  1 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор-2" - "Насаф" 0:6 News

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор-2" - "Насаф" 0:6

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Пахтакор-2" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ

90. Ўйин тугади. "Насаф" сафарда 6:0 ҳисобида зафар қучди

88. Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди, Синдаровнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

85. Ўнг қанотдан Илҳом Юнусов томонидан узатилган тўпни Азамат боши билан дарвозага йўллади - 0:6.

85. ГООООООООООООООООЛ! 0:6. Азамат Алланиязов

80. Ўзгариш. "Пахтакор-2". Жасур Яхшибоев ўрнига Дилшод Эгамов тушди

80. Хавфли вазият! Мезбонларда гол уриш учун жуда қулай имконият юзага келганди, ҳужумчиларга аниқлик етишмади!

77. ГООООООООООООООООЛ! 0:5. Азамат Алланиязов

74. ЗАРБА! Илҳом Юнусовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

73. Артур Геворкян рақиб жарима майдони ичига кириб бориб тўпни Кенжа Тўраевга узатди, ҳимоячи тўпни қайтарди

70. Футболчиларга сув ичиб олиш учун вақт берилди, кичик танаффус

67. Яхшибоев қулай имкониятдан фойдалана олмади

65. Ўзгариш. "Насаф". Илҳом Шомуродов ўрнига Азамат Алланиязов тушди

65. Ўзгариш. "Пахтакор-2". Бегзод Ғанижонов ўрнига Ойбек Нурматов тушди

63. Ўйин темпи тушиб кетди, жамоалар ҳужум қилишмаяпти

58. Меҳмонларнинг ҳужуми, Аъзамовнинг оширган тўпини ҳимоячи қайтарди. Бурчак тўпи ноаниқ амалга оширилди

53. ГОООООООООООООООООЛ! 0:4. Илҳом Шомуродов тўртинчи бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

52. Хавфли вазият! Кенжанинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шомуродов дарвозага йўллай олмади

51. Кенжа Тўраев ва Ботирали Эргашев тўқнашиб кетишди, ўйиндан тўхталиш юзага келди

50. Хавфли вазияяяяяяяяяяяяяяяяят! Бегзод Ғанижонов бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ!

48. Меҳмонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди

46. Ўзгариш. "Насаф". Рой Рок ўрнига Кенжа Тўраев тушди

45. Биринчи бўлим тугади

44. Бурчакдан оширилган тўпни Ҳамробеков боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:3. 

44. ГОООООООООООООООООЛ! Одил Ҳамробеков 0:3

43. ЗАРБАААААААААА! Илҳом Шомуродов яқин масофадан гол ура олмади

42. Ўзгариш. "Насаф". Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

40. Мўминхўжа Бурхоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ чиқди, Ўткир Юсупов ўз ўрнида

39. Жаҳонгир Аҳмадов рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлди, аммо у ҳам зарба беролмади

37. "Аждарлар" ҳужум қилишди, Геворкян ва Гадоев бир бирларини тушунишмади. Артур ёш шеригига танбеҳ берди

35. Мезбонлар ҳам баъзида ҳужум қилишмоқда, якуний зарба йўқ

32. "Насаф" ҳужум қилишдан тўхтагани йўқ, кетма кет ҳужумлар...Гадоев қулай вазиятдан гол ура олмади

28. Ўнг қанотдан тўп жарима майдони ичидаги Геворкянга ошириб берилди, Артур ҳотиржам тарзда икки ҳимоячини алдаб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 0:2.

28. ГОООООООООООООООООООЛ! 0:2. Артур Геворкян!

27. Бурчак тўпидан сўнг Мақсуд Каримов боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди

26. "Насаф"нинг ҳужуми, Геворкян-Шомуродов-Рок комбинациясини Хумоюн Аъзамов қайтарди.

24. Фарруҳ Сайфиевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди

22. ЗАРБАААААААААААА! Жасур Яхшибоев Рой Рокни ортда қолдириб жарима майдони ичидан зарба берди, унинг ерлаб берган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди!

21. "Насаф"нинг жавоб ҳужуми, Ҳамробековнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

20. "Пахтакор-2" футболчилари ҳам ҳужумга эътибор қаратишди, аммо ёш футболчиларда якунловчи зарба йўқ.

17. ЗАРБААА! Артур Геворкян жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

16. Геворкян икки бор бурчак тўпини амалга оширди, биринчисида Ҳамробеков зарба бера олмади, иккинчисини ҳимоячилар қайтаришди

13. ЗАРБААААААААААААА! Чап қанотдан Илҳом Юнусовнинг ошириб берган тўпини Шомуродов тўхтатмай дарвозага йўллади, Ботирали Эргашев ўз жойида

12. Устунлик "Насаф" томонида, қаршиликлар тинмай ҳужум қилишмоқда

8. Геворкян бурчак тўпини амалга оширди, энди нариги томондан, бу сафар ҳам ноаниқ тўп узатилиши

7. Ҳимоядан ажойиб пас оширилди, Илҳом тўпни эгаллаб олиб дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 0:1.

7. ГООООООООЛ! 0:1. Илҳом Шомуродов

5.Рой Рок чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, бурчак тўпдан сўнг Одил Ҳамробоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

4.Гадоев чап қанотда фаол ўйнади, аммо уни қўллаб қувватлайдиган шерик топилмади. Жавоб ҳужумида Синдаровнинг зарбаси ноаниқ кетди

3. Мезбонлар вакили Жасур Яхшибоев рақибнинг икки футболчисини алдаб жарима майдонига яқинлашди, ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди

2. Меҳмонлар ҳужум ташкил этишди. Тўп дарвозага етиб бормади, ўнг қанотда Сайфиев фаол ўйнаганди

1.ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Жамоалар ўйинолди машғулотларини ўтказиб бўлишди.

- Учрашув соат 18:30да бошланади.


18:30 - «Пахтакор-2» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 0:6
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)

Голлар: Илҳом Шомуродов 7, - 0:1. Артур Геворкян 28, - 0:2. Одил Ҳамробеков 45, - 0:3. Илҳом Шомуродов 53, - 0:4. Азамат Алланиязов 77, 85.

"Пахтакор-2": 1.Ботирали Эргашев, 2.Хумоюн Аъзамов, 4.Дилмурод Қодиров, 5.Мўминхўжа Бурхонов, 6.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Билолхон Тошмирзаев, 15.Жаҳонгир Аҳмадов, 10.Жасур Яхшибоев (7.Дилшод Эгамов, 81), 18.Диан Талхатов, 22.Бегзод Ғанижонов (38.Ойбек Нурматов, 65), 29.Собит Синдаров.
Захира: 30.Акмал Турсунбоев, 34.Атҳам Аҳмаджонов, .

"Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок (10.Кенжа Тўраев, 46), 17.Артур Геворкян, 22.Шоҳруҳ Гадоев (38.Дониёр Нарзуллаев, 41), 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 7.Акрам Бахриддинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Шерзод Аъзамов, 41.Азамат Алланиёзов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика