Latest news

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  6 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди News

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК майдонида Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган “Нефтчи”-“Зирабулоқ” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим 15-дақиқасида қанотдан етказиб берилган тўпни мезбонларнинг 11-рақамли футболчиси Хамидулло Абдухамидов аниқ зарба билан “Зирабулоқ” дарвозасини ишғоол қилди – 1:0. Орпадан икки дақиқа ўтиб яна ўша Хамидулло Абдухамидов меҳмонлар дарвозасига гол киритди – 2:0. Биринчи бўлим сўнги дақиқаларида мезбонларнинг 19-рақамли футболчиси Алишер Абдувохидов меҳмонлар дарвозасига учинчи тўпни киритди – 3:0. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.


Иккинчи бўлимда “Нефтчи” футболчилари меҳмонлар дарвозасига яна 5 та гол уришга мувваффақ бўлдилар. Дастлаб 65-дақиқада “Нефтчи”нинг 11-рақамли футболчиси Хамидулло Абдухамидов рақиблари дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирган бўлса, 65-дақиқада Исломбек Каримов пенальтидан гол уриб ҳисобни 5:0 кўринишига келтириб қўйди. 81-дақиқада яна Исломбек Каримов “Зирабулоқ” дарвозасини ишғол қилди – 6:0. 85-дақиқада Хамидулло Абдухамидов ўзининг ўйиндаги 4-голни киритди 7:0. Учрашиб якунланиб бораётган паллада Исломбек Каримов меҳмонлар дарвозасига 8-тўпни киритди.
Учрашув шу тариқа мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.



Ўзбекистон кубоги. 3-босқич
“Нефтчи”-“Зирабулоқ” 8:0 (3:0)
Голлар:
Хамидулло Абдухамидов, 15 (1:0) Хамидулло Абдухамидов, 17 (2:0), Алишер Абдувохидов, 44 (3:0), Хамидулло Абдухамидов, 65 (4:0), Исломбек Каримов, 76-пен.(5:0), Исломбек Каримов, 81 (6:0), Хамидулло Абдухамидов, 85 (7:0), Исломбек Каримов, 88 (8:0)
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Х.Ўролов, А. Саидов , М.Фозилов
Назоратчи: И.Нехочин.
Комиссар: Ж.Имомов
"Нефтчи": 16. Хуршидбек Мухаммадов, 2. Асилбек Ғойибжонов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломбек Тошпўлатов, 11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 14. Абдужалил Маназаров, 15.Миржалол Неъматов, 19. Алишер Абдувохидов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов.
Захира: 1. Расул Абдумўминов, 10. Хуршидбек Асқаралиев, 17. Илхом Вахобов, 23. Шахзодбек Усмонов, 25.Азизбек Мухторов, 33.Дониёр Мадаминов
“Зирабулоқ”: 1.Рустам Тоштурдиев, 4.Азизбек Назаров, 7.Бобур Мирзо Ғофуров, 8.Нурбек Шомуродов, 9.Элбек Шомуродов, 11. Фахриддин Алимов , 15. Дилшод Исақулов, 17.Жавлонбек Омонқулов, 18.Отабек Каримов, 32.Муроджон Шамсиддинов, 33. Музаффар Тоғаев.
Захира: 12. Мухаммаджон Жабборов, 3.Фаёзбек Темиров, 23.Фаррух Салимов, 30.Бахром Тошпўлатов.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика