Latest news

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви олдидан News

Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви олдидан

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби - “Насаф” жамоаси яна Ўзбекистон Кубоги баҳсларида иштирокини давом эттиради.

Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йили 1/8 финали босқичидан бошлаган жамоамиз дастлабки учрашувда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жамоалар энди 21 май шанба куни жавоб учрашувида ўзаро майдонга тушадилар.

“Насаф” – “Нефтчи” жуфтлигининг ғолиби кейинги чорак финалида “Андижон” - “Қизилқум” жуфтлиги ғолиби билан туқнаш келиши ҳақида айтиб ўтиш жоиз. Бу жуфтликнинг дастлабки учрашуви Навоийда 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланган. Ғолиб, 21 май куни Андижонда бўладиган “Андижон” - “Қизилқум” учрашувида аниқланади.

Ўзбекистон Кубоги-2016 чорак финалининг дастлабки учрашувлари 5-6 июл кунлари, жавоб учрашувлари эса 8-9 июл кунлари бўлиб ўтади.

Жамоамиз Ўзбекистон Кубоги финалида 2003, 2011, 2012, 2013 ва 2015 йилларда иштирок этган ва 2015 йили ушбу нуфузли совринни қўлга киритган.

Рақибимиз “Нефтчи жамоаси ўз тарихида етти марта 1994, 1996, 1997, 1998, 2001, 2002 ва 2005 йиллар Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган ва икки марта 1994 ва 1996 йиллар Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. “Нефтчи” жамоаси сўнгги марта 2005 йилда финалга йўлланма олган ва кичик 1:0 ҳисобида “Пахтакор” жамоасига мағлуб бўлган эди.

Қуйида мазкур жамоаларнинг 26 март куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки учрашуви қайдномаси билан танишинг:

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали дастлабки учрашуви

26.03.2016. Фарғона ш., “Истиқлол” стадиони

“Нефтчи” (Фарғона)  - “Насаф” (Қарши) - 1:4.  5206 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Номозов (Тошкент) – 8,5, Р. Фозилов (Наманган) – 8,4, М. Мажидов (Наманган) – 8,4, Р. Копадзе (Фергана) – 8.0.
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Голлар:  А. Махсаталиев (24) – А. Алланиёзов (10, 64), Э. Бойдуллаев (15), Б. Абдураҳимов (78).
Огоҳлантириш:
М. Убайдуллаев («Нефтчи», 35).

Навбатдаги  учрашувни бош ҳакам сифатида яқинда 31 ёшини нишонлаган Аҳрол Рисқуллаев бошқаради. Қизиқарлиси, ушбу ҳакам футболчи сифатида 2011 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Аҳрол Рисқуллаев 29-рақамда марказий ҳимоячи сифатида жамоамиз сафида майдонга тушган. Бунгача собиқ футболчи “Навбаҳор” ва “Қизилқум” жамоаларида ҳам фаолият юритган бўлиб, 2012 йилги мавсумдан “Динамо” ўйинчисига айланган эди. А.Рисқуллаевнинг шу йили Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг Муборакда бўлиб ўтган “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:1 дастлабки учрашувини ҳам бошқарганини эслатиб ўтамиз.

2014 йилдан ҳакамлик фаолиятини бошлаган Аҳрол Рисқуллаев бу йилги мавсумдан олий лига жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқармоқда

Ушбу ҳакам энди илк марта “Насаф” жамоаси иштирокидаги расмий ўйинда бош ҳакамлик қилади.

Ўзбекистон Кубоги – 2016. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)
21.05.2016. Қарши ш., “Марказий” стадиони. Соат 19:30да
Бош ҳакам:
Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Шавкатжон Файзиев (Жиззах), Сардор Ҳакимов (Самарқанд вил.)
Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.).
 

Энди Ўзбекистон Кубоги-2016нинг  1/8 финали дастлабки учрашувлари натижаларини эслатиб ўтамиз:
25.03.2016

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 0:1
“Қизилқум” – “Андижон” 2:2
“Металлург” – “Олмалиқ” 1:0
“Машъал” – Сўғдиёна” 1:1
“ЎзДонгЖу” – “Локомотив” 1:4

26.03.2016
“Обод” – “Бунёдкор”  2:2
“Нефтчи” - “Насаф”  1:4

18.05.2016
“Пахтакор” – “Бухоро” 0:1

 

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашувларининг бўлиб ўтадиган саналари билан танишинг:
21.05.2016

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
“Андижон” – “Қизилқум”
“Насаф” – “Нефтчи”
“Обод” – “Бунёдкор”
“Олмалиқ” – “Металлург”
“Сўғдиёна” – “Машъал”

22.05.2016
“Бухоро” – “Пахтакор”

08.06.2016

“Локомотив” – ЎзДонгЖу”

Юқорида айтиб ўтганимиздек Ўзбекистон Кубоги-2016  1/4  финали дастлабки учрашувлари 5-6 июл кунлари, жавоб учрашувлари эса 8-9 июл кунлари бўлиб ўтади. Чорак финалида кимлар туқнаш келишади?  Қуйида бўлажак жуфтликлар билан танишинг:


”Бухоро” - “Пахтакор” (ғолиби) / “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (ғолиби)
“Андижон” – “Қизилқум” (ғолиби) / “Насаф” – “Нефтчи” (ғолиби)
“Обод” – “Бунёдкор” (ғолиби) / “Металлург” – “Олмалиқ” (ғолиби)
“Сўғдиёна” – “Машъал” (ғолиби)  / “Локомотив” – ЎзДонгЖу” (ғолиби)

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви “Марказий” стадионда  21 май  шанба  куни соат 19:30да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика