Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  2 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Ўзбекистон кубоги. «Машъал-2» 1/16 босқичда News

Ўзбекистон кубоги. «Машъал-2» 1/16 босқичда

Бугун Ўзбекистон кубогининг ўтиш баҳслари бўлиб ўтди. Унда биринчилик жамоамиз қуръага кўра сафарда "Насаф-2"га қарши ўйнади.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди ва ҳар икки жамоада икки мартадан рақиб дарвозасини ишғол этиш учун имконият юзага келди. Вазиятлар самарасиз якунланди. Иккинчи бўлимнинг 17 дақиқасида бош ҳакам Жаъфар Исмоиловни қизил карточка билан "сийлади" ва майдондан четлаштирди. Шундан сўнг оз бўлсада ташаббус майдон эгалари томонига ўтди. Асосий вақт якунланиши арафасида майдон эгалари ҳам 10 киши бўлиб ўйинни давом эттирди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади ва қўшимча бўлимларга ўтилди.

Қўшимча бўлимнинг биринчисида ҳам тенглик сақланиб қолди. Қўшиб берилган иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида Санжар Аҳмедов пеналтидан ҳисобни очди. Ўйин якунланишига 2 дақиқа қолганда майдон эгалари ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида вакилларимиз омадлироқ чиқди ва кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон кубоги, Ўтиш баҳси
14 март (душанба)

«Насаф-2» (Қарши) – «Машъал-2» (Муборак) 1:1 (0:0, 0:0) (Пен 1:3)
Голлар:
0-1 Санжар Аҳмедов (107), 1:1 (118),
Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Камаров (Самарқанд), Ф. Нарсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
Четлатиш: Жаъфар Исмоилов (62)
"Насаф-2": Комилов, Маннонов, Тўраев, Олимов, Ҳошимов, Ғайбуллаев, Отақулов, Еттибоев, Саитов, Бозоров, Нишонбоев.
Захира: Шоромжонов, Сагдуллаев, Абсаламов, Сафаров, Неъматов, Комилжонов, Ҳамидов.
«Машъал-2»:
1.Раҳимжон Давронов, 3.Муҳаммад Тошпўлатов, 5.Дониёр Умаров, 6.Аҳроржон Иноятов, 7.Алибек Раҳматуллаев, 8.Жаъфар Исмоилов, 9.Баҳодир Муртозаев, 10.Санжар Аҳмедов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Суннатилла Рустамов, 15.Носирбек Эронов.
Захира: 30.Ҳусан Олимжонов, 4.Сабриддин Бозоров, 15.Аллаёрхон Раупов, 18.Oйбек Жўраев, 19.Таваккал Абдураҳмонов, 20.Шокир Юлдашев, 24.Ёдгор Назаров.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика