Latest news

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  0 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  1 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  4 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  6 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0 News

Ўзбекистон кубоги. "Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0

Ўзбекистон кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви доирасида "Локомотив" ва "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон кубоги-2016
Ярим финал. Биринчи учрашув
Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
“ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР” 1:0
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазетдинов, Дмитрий Пислегин
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (барчаси – Тошкент)

Гол: Сардор Мирзаев 84, - 1:0.

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (71.Артур Геворкян, 83), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (18.Тимур Кападзе, 74).
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 7.Садриддин Абдуллаев, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев, .

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Акромжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 88), 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 11.Шаҳзодбек Нурматов (21.Сардорбек Азимов, 78), 16.Дилшод Аҳмадалиев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Баҳодир Насимов, 23.Шоҳрух Гадоев, 77.Виктор Карпенко.




                                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                     ЯНГИЛАШ


90+3. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Локомотив" биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучди.

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жавлон Иброҳимов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев

87. "Бунёдкор"да ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет имкониятлар бўлди. Бироқ вазиятлардан самарали фойдаланилмади.

84. Темур Кападзенинг пасидан сўнг Мирзаев боши билан дарвозани ишғол қилди.

84. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Сардор Мирзаев 1:0

83. Ўзгариш. "Локомотив". Марат Бикмаев ўрнига Артур Геворкян майдонга тушди

76. ЗАРБААААААААААААААААААААААА! Жепаровнинг тўп узатишидан сўнг Абдухолиқов зарба берди, Муроджон Зуҳуров  маҳорат кўрсатиб тўпни қайтарди!

75. Ўзгариш. "Бунёдкор". Нурматов ўрнига Сардорбек Азимов тушди

73. Ўзгариш. "Локомотив". Санжар Шоаҳмедов ўрнига Темур Кападзе

72. ЗАРБАААААААААААААААА! Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди!

67. "Бунёдкор"да қарши ҳужумда вазиятлар бўлмоқда. Аммо уларни самарали якунлашга футболчиларга тажриба етишмаяпти.

63. Ўйин анча жонланди. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда.

58. Огоҳлантириш. "Локомотив". Сервер Жепаров

56. ЗАРБААААААААААААААА! Сервер Жепаров жарима тўпидан зарба берди, Зуҳуров тўпни қайтарди!

53. ЗАРБААААААААА! Шоаҳмедов-Мирзаев комбинациясидан сўнг Сардор зарба берди, хавфли лекин ноаниқ!

51. Сардор Мирзаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

48. Ҳозирча жамоалар ҳимояда яхши ўйнашмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

42. Салим Мустафоевнинг йўллаган зарбаси ҳам Зуҳуровга насиб қилди

41. ЗАРБАААААААА! Сардор Мирзаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Муроджон Зуҳуров қайтарди

39. Огоҳлантириш. "Локомотив". Кахи Махарадзе

36. Ўйин жонланди. Ҳамдамовнинг кучли зарбаси "рикошет" бўлиб дарвозага кириб кетаётган паллада Икромов тўпни тўсишга эришди.

34. Бикмаевнинг узоқ масофадан тепган тўпини Зуҳуров қайтаришга эришди.

33. "Бунёдкор"нинг яна бир хавфли ҳужуми. Ҳамдамов тепган бурама зарбасини Икромов эгаллаб олди.

32. Мустафоев чап қанотдан олдинга ўтди ва Шоаҳмедовга тўпни узатди. Санжарнинг зарбаси ўхшамади. Натижада Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.

30. Огоҳлантириш. "Бунёдкор" Юрица Бульят. Абдухолиқовга нисбатан қўпол ўйин кўрсатганлиги учун Бульят огоҳлантирилди.

28. Ҳамдамовнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи "рикошет"бўлиб, дарвозабонга қийинчилик туғдирди. Бироқ Икромов тўпни эгаллаб олишга эришди

23. Шукуров-Ҳамдамов-Сато-Нурматов "квартети" чиройли комбинация ташкил этишди. "Локо" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

21. Ҳамдамов бурчак тўпини амалга оширади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

18. Зуҳуров рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди.

14. "Бунёдкор" жарима тўпига эга бўлди. Юрица Бульятнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

10. Дастлабки дақиқаларда ташаббус "Локомотив" томонида

6. Қарши ҳужум Сатонинг зарбаси билан якунланди. Тўпни Икромов осонлик билан эгаллаб олди.

5. "Локомотив" вакиллари тўпни ўзларида кўпроқ ушлуб туришибди. "Қалдирғочлар" эса дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорроқ ўйин кўрсатишмоқда.

4. "Локомотив" ўйиндаги илк бурчак тўпини амалга оширди, ҳужумда қоида бузилди ва ҳужум тўхтади

2. "Бунёдкор" илк ҳужумни ташкил эди. Шукуровнинг Шомуродов томон узатган тўпини Икромов ушлаб олди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:00да бошланади.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика