Latest news

13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  0 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8

Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” бугун янги тарих ёзиши мумкин News

Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” бугун янги тарих ёзиши мумкин

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўз олдига Кубок финалига чиқиш вазифасини қўйган “Локомотив” “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Яна бир беллашув Қаршидаги марказий стадионда “Насаф” ва “Бунёдкор” ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумки, дастлабки баҳсда “Локомотив” рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай экан, бугунги учрашувда ҳатто дуранг натижа ҳам “темирйўлчилар”ни Кубок финалига олиб чиқади. Лекин ҳозирча “Локомотив”дан ҳеч ким дурангни ўйламаётган бўлса керак. Қолаверса, Вадим Абрамов ҳар бир учрашувда шогирдлари олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйиши турган гап.

Агар бугун “Локомотив” ижобий натижа қайд этиб Кубок финалига йўл оладиган бўлса, унда ўз тарихида янги саҳифа очади. Яъни, клуб ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан бўлади. Шу пайтгача энг яхши натижа 2010 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, “Локомотив” ярим финалгача етиб борган.

Ўшанда “Шўртан” билан тўқнаш келган “темирйўлчилар” Тошкентда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишларига қарамай, Ғузорда бўлиб ўтган жавоб учрашувида 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Хўш, бу сафар қандай бўлади? “Локомотив” ўз тарихида янги саҳифа очиб илк бор финалга йўл оладими ёки “Пахтакор” вазиятни ўнглаб масалани ўз фойдасига ҳал этадими? Бу саволларга жавобни бугун “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтадиган ўйин якунида билиб оламиз.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика