Latest news

10:20Анри: “Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий”  2 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  6 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  7 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  6 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар News

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 16-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайдиган бўлди.

"Пахтакор" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Намангандаги финал "Шерлар" учун 16-бор ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув дастлабки бор "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 а 2009 йилги финалларда кузатилган. Энди "Пахтакор" ва АГМК ҳам кетма-кет учинчи тўқнашувда иштирок этади. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор" ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. "Пахтакор" 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар орасига Шота Арвеладзе ҳам қўшилди. Бунгача Александр Иванков, Юрий Саркисян ва Равшан Ҳайдаров шундай кўрсаткич қайд этишган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян бўлиб, у "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Миржалол Қосимов учун 2020 йилги финал 7-ҳал қилувчи баҳс бўлади. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Шота Арвеладзе 20 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида энг кўп иштирок этган хорижлик мураббийга айланади ва уни икки марта ютиш борасида Тачмурод Агамуродовга тенглашиб олиши мумкин. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Арвеладзе зафар қучган.

АГМК ва "Пахтакор" кетма-кет учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2020 финали 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 15:00да бошланади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика