Latest news

23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  12 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  69 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  9 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Ўзбекистон кубоги. Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" ўйнайди News

Ўзбекистон кубоги. Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" ўйнайди

18 апрель, жума куни Ўзбекистон Кубогида 1/16 финал ўйинларига старт берилади.
Ушбу босқичда "Пахтакор" Урганчнинг "Хоразм" клуби билан майдонга тушади. Учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:00да бошланади. Ҳозиргача жамоалар кубок баҳслари доирасида бирор марта тўқнаш келишмаган.

Биринчи лигада иштирок этаётган "Хоразм" 4 турдан кейин 7 очко тўплаб, ғарбий минтақада 4-ўринни эгаллаб турибди. Таркибда аввал олий лигада ўйнаганлардан Ринат Байрамов, Маркс Курамбоев, Илёс Хайров каби футболчилар бор. Бош мураббийлик Мансур Давлетовга ишониб топширилган.

Учрашув 18 апрель куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:00да старт олади. Бу сафар ҳам стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларда "Пахтакор" футбол клубининг турли эсдалик совғаларини ютиб олиш имконияти юзага келади. Улар клуб рамзи туширилган турли эсдалик буюм-атрибуткалар билан уйларига қайтишлари мумкин. Шунингдек, бир неча ишқибоз "Fitness House" соғломлаштириш марказига бепул ойлик абонементлар соҳибларига айланади. Чипталар стадион кассаларида 2000 сўмдан сотилади.

"ХОРАЗМ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Игорь Худойдотов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика