Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  7 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Ўзбекистон кубоги-2017. ОФК президенти ғолибга кубокни топширади News

Ўзбекистон кубоги-2017. ОФК президенти ғолибга кубокни топширади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган дастурлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида турли лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани аввал хабар қилинганди.

Жумладан, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан юртимизнинг Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ҳамда Республика Олий Спорт Маҳорати Футбол Мактабига қарашли сунъий қопламали майдон тўлалигича реконструкция қилишга жами 600 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди.

Учрашув давомида эришилган келишувга кўра Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа жорий йилнинг 3-5 декабрь кунлари расмий ташриф билан юртимизга келади.

Ташриф давомида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, бу учрашувлар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтдадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Ўзбекистон Кубогини топширади.

ОФК президентининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика