Latest news

16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  0 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   8 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар News

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувига оид маълумотлар

Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф”, Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.

Қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашув янгиланган “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:30да бошланади. “Марказий” стадионнинг тантанали очилишига бағишланган концерт ва расмий тадбирлар соат 18:00дан бошланади.

“Насаф” бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида “Пахтакор”ни умумий 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга етиб келди.

“Қўқон-1912” жамоаси эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиққан.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Қўқон-1912” жамоаси жорий чемпионатда “Насаф”га нисбатан 1 очко кўп тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Тўғри, жамоамиз ҳисобида ҳали битта қолдирилган учрашув бор.


Биласизми?  Қўқонликлар Ўзбекистон Кубогининг биринчи финалчиси бўлган

Қўқонликлар олий лига ва кубок баҳсларида бунгача “Автомобилчи”, “Темирйўлчи”, “Қўқон” номлари билан иштирок этишган.

Энг қизиқарлиси, Қўқоннинг “Автомобилчи” жамоаси 1992 йили биринчи ва сўнгги марта Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган. Бунда улар  “Навбаҳор” жамоаси билан куч синашган. Финалнинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида улар 6:5 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Яна бир қизиқарли факт, ҳозирги пайтда “Насаф” ПФКда спорт директори вазифасида ишлаётган  Виталий Николаевич Ни футболчи сифатида қўқонликлар сафида, ушбу финалда майдонга тушган. Бу пайтда “Автомобилчи” жамоасига Баҳром Ҳакимов мураббийлик қилган.

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси шу пайтгача ўз тарихида олти марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган. Фақат 2015 йилги финалда ғолиб бўлган. Жамомизнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев эса, бош мураббий сифатида жамоамизни тўрт марта кубок финалига олиб чиққан.


“Насаф” ва Қўқон-1912” жамоаси кубок баҳсларида бунгача туқнаш келишганми?


Тарихга назар ташласак, 2001/2002 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг айнан чорак финалида мазкур жамоалар туқнаш келишган. Дастлаб Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида усутун келишган. Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса “Насаф” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

Орадан 15 йил ўтиб, мазкур жамоалар яна кубокнинг чорак финалида куч синашишади.



Учрашув ҳакамлари ҳақида

Ушбу учрашувни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Баҳсда Ильгиз Танташев бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда Хусниддин Шодмонов ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Элёр Турсунов ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Александр Попов назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Ўзбекистон Кубоги чорак финали, дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Қўқон-1912” (Қўқон)  
30.06.2017. “Марказий” стадион. 19:30да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Ильгиз Танташев бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувни бошқарган. Бу “Динамо”-“Насаф” учрашуви бўлиб, унда жамоалар муроса кўчасини танлашган.

Демак, 30 июн куни футбол ишқибозларини “Марказий” стадионда ажойиб тадбирлар ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Шу куни “Насаф” бу йилги чемпионатда илк марта ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп тепади.

“Марказий” стадионимизга марҳамат қилинг ва кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаринг!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика