Latest news

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  6 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  12 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью News

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью

4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг икки гранд клублари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Зеро ушбу икки етакчи клублар ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган. Қолаверса, ғолибга бош совринни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа топширади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Бунёдкор” ва “Локомотив” шу пайтга қадар кубок баҳслари доирасида ўзаро 6та ўйин ўтказишган. Дастлаб 2006 йилда 2-саралаш раундида ушбу клубларнинг йўллари кесишган. Ўшанда “Локомотив” “Қурувчи”дан 3:1 ҳисобида устун келган.

2013 йилда эса “Локомотив” ва “Бунёдкор” ярим финалда тўқнаш келишган. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Жавоб беллашуви эса 2:0 ҳисобида “қалдирғочлар” фойдасига ҳал бўлган.

2014 йилда эса клублар финалда ўзаро ўйин ўтказишган. Жуда қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локомотив” 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида илк бора мамлакат кубогига эга чиққан.


Ўтган йили эса мазкур клублар ярим финалда тўқнаш келишди. Иккала учрашувда ҳам бир хил – 1:0 ҳисобида рақибдан устун келган “Локомотив” финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундан иборатки, финалчиларнинг ҳар иккиси ҳам илгари Ўзбекистон кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. “Бунёдкор” 4 марта (2008, 2010, 2012, 2013) финалда ғолиб чиққан. “Локомотив” эса 2 бора (2014, 2016) Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

“Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

 
Ўзбекистон кубоги-2017, финал
4 декабрь, душанба. Соат 15:00
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ”
Бош ҳакам:
Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)
Захира ҳаками: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика