Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  96 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Насаф” – “Бухоро”. Превью News

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Насаф” – “Бухоро”. Превью

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби – “Насаф” жамоаси яна кубок учун баҳсларни давом эттиради.

"Насаф” бу йилги кубок учун курашдаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида 22 август душанба куни Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

“Насаф” ва “Бухоро” жамоалари бунгача Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2012 йили туқнаш келишган. Ўша йили чорак финалда “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 5:4 ҳисобида устун келиб ярим финалга етиб келган эди.

Ўша йили ҳам ярим финалнинг дастлабки учрашуви 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ва жамоамиз ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларни Алишер Юсупов ва Артур Геворкянлар киритган. 25 ноябрь куни Бухорода бўлиб ўтган ярим финал жавоб учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган ва умумий 5:3 ҳисоби орқали жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2012 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Жамоаларнинг кубок баҳсларидаги иштироки

“Бухоро” жамоаси бунгача ўз тарихида уч марта 2001, 2004 ва 2012 йиллар ярим финалда иштирок этган. Бу йил рақибимиз тўртинчи марта ярим финалда иштирок этмоқда.

“Бухоро” жамоаси бу йилги ярим финал йўлланмаси учун чорак финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб борган. Улар Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишган бўлишса, ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучишган ва ярим финалга йўланма олишган.

Жамоамиз бунгача Ўзбекистон кубоги финалида 5 марта иштирок этган ва 2015 йилда ушбу биллур соврин соҳиби бўлган.

"Насаф" чорак финалда “Андижон” жамоаси билан кураш олиб борди ва Андижонда бўлган дастлабки учрашувда 2:0 ҳисоби, Қаршида бўлган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан эди.

Учрашув ҳакамлари

Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финал дастлабки учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқаради.

Ўзбекистон кубоги, ½ финали дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

22.08.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Владислав Цейтлин бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги икки учрашувни бошқарган.

ЎзПФЛ 2-тур. 11.03.2016 й.
“Олмалиқ” (Олмалиқ) - “Насаф” (Қарши) 1:3

ЎзПФЛ 6-тур. 24.04.2016 й.
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2  

Ярим финал жавоб учрашуви санаси

Мазкур жамоалар ўртасидаги  Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашуви 21 сентябр чоршанба куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Барча футбол ишқибозларини бугунги учрашувда жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун стадионимизга чорлаб қоламиз.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика