Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал жуфтликлари хусусида
18 sep 2018 13:31
News
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал жуфтликлари хусусида
Кун тартибидан иккита ўйин ўрин олган. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилса, "Пахтакор" Тошкент дербисида Локомотив билан куч синашади. Эртага яна иккита беллашув бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Кубокнинг чорак финал учрашувлари битта ўйиндан иборат.
18 сентябрь. “Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Мазкур икки жамоа Ўзбекистон Кубоги тарихида 1992 йил илк марта тўқнаш келган. Қизиқ томони, ўша йили ҳар икки жамоа бошқа номда иштирок этган. Қўқонликлар “Темирйўлчи”, навоийликлар эса “Прогресс” номи билан. 1/16 финалда кузатилган тўқнашувда қўқонликлар икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонишган. Зарафшон шаҳрида ўтган баҳсда ҳисоб очилмаган, Қўқонда эса 2:1 ҳисоби қайд этилган. Баҳром Ҳакимов бош мураббийлигида кўҳна шаҳар жамоаси финалга қадар етиб борган.
18 сентябрь. “Пахтакор” – “Локомотив”
Бу икки жамоа 2014 йил Ўзбекистон Кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келган. "Темирйўлчилар" ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. “Пахтакор” стадионидаги учрашув эса 2:2 ҳисобида якун топган.
19 сентябрь. АГМК - "Машъал"
2008 йил мазкур жамоалар айнан 1/4 босқичда тўқнаш келишган. Муборакда ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Олмалиқда эса Игорь Шквирин жамоаси худди шу ҳисобда зафар қучган. Қўшимча таймларда омад Олмалиқ шаҳри жамоасига кулиб боққан. Якуний ҳисоб – 3:1.
19 сентябрь. "Андижон" – "Бунёдкор"
Бу жамоаларнинг Ўзбекистон Кубоги баҳсларида илк тўқнашуви 2007 йил чорак финалда юз берган. “Қурувчи” номи остидаги "қалдирғочлар" ҳар икки ўйинда зафар қучишган. Тошкентда 3:0 ва Андижонда 1:0. 2010 йил бу жамоалар яна 1/4 финалда учрашишган. Тошкентда 4:1, Андижонда 3:1 ҳисобида пойтахтликлар ғалаба қозонган.
Бахтиёр Ширинов.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments