Latest news

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  1 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини олдидан. Рўзиқул Бердиев ва Асрор Алиқуловнинг тахмини қандай? News

Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини олдидан. Рўзиқул Бердиев ва Асрор Алиқуловнинг тахмини қандай?

Бугун Тошкент вақти билан 15:15да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кореялик олимпиячиларига қарши яшил майдонда саф тортишади.

Ёш футболчилар билан ишлашда ўрнак кўрсатиб келаётган мураббийлар Рўзиқул Бердиев ва Асрор Алиқулов “C” гуруҳидан ўрин олган 3-тур баҳси олдидан ўйин ҳақидаги фикрларини ва тахминларини Қашқадарёдаги муҳбиримиз Номоз Чориевга маълум қилишди.

"Бу ўйин бизникилар учун муҳим ҳисобланади. Жанублик корейсларни мағлуб этиш ёки улардан очко тортиб олиш уддаласа бўладиган вазифа. Ҳар бир футболчи асосий таркибда ўйнашга лойиқ деб уйлайман. Агарда йигитлар ўзини 100% ўйинини кўрсата олишса уч очколи бўлишимиз тайин. Йигитларимиздан фақат ғалаба кутаман. Тахминим бўйича якуний ҳисоб Ўзбекистон фойдасига 2:1 кўринишини олади”, - дейди Рўзиқул Бердиев "Насаф" бош мураббийи.



Асрор Алиқулов эса ушбу қарама қаршиликда дуранг натижа қайд этилиши ҳақиқатга яқин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Гуруҳимизда голлар кўп бўлмаяпти. Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсида йирик ҳисоб қайд этилмаса керак. Корейс ёшларига қарши ҳужумкор футбол намойиш этишимиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Футболчиларимизнинг гуруҳдан чиқиши учун бир очконинг ўзи кифоя қилади. Менимча учрашувда 1:1 ҳисоби билан тугаса керак. Йигитларимизга омад тилайман. Зеро шукуҳи халқимиз олимпиячиларимиз учун зангори экрандан кўз узишмайди", - дейди "Машъал" бош мураббий Асрор Алиқулов.

Номоз Чориев тайёрлади

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика