Ўзбекистон футзал термасининг испаниялик мураббий қўл остидаги илк йиғин учун чақирилган футзалчилар маълум қилинди
12 nov 2023 15:18
News
Ўзбекистон футзал термасининг испаниялик мураббий қўл остидаги илк йиғин учун чақирилган футзалчилар маълум қилинди
Хосе Венансио Лопес томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғини ва Япония футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларига жалб этилган футболчилар рўйхати маълум қилинди.
Дарвозабонлар: Аббосбек Ўлмасбеков (ОКМК), Равшан Элибоев (БМБ), Ҳумоюн Раҳматуллаев ("Пахтакор").
Футзалчилар: Абдулла Солиҳов, Равшан исматуллаев, Элбек Тўлқинов (ОКМК), Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Даврон Чориев (БМБ), Меҳрож Худойбердиев ("Динамо"), Илҳомжон Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Дилшод Раҳматов ("Oil Star"), Фазлиддин Ботиров ("Максам-Чирчиқ"), Жамшид Раҳматуллаев ("Насаф"), Акмал Элмуродов ("Бунёдкор").

Эслатиб ўтамиз, Японияга қарши учрашувлар 22-23 ноябрь кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида соат 19:00да старт олади.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments