Latest news

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  1 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  1 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси клубларни огоҳлантиради News

Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси клубларни огоҳлантиради

ЎФА томонидан Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг 2021 йил 5 февраль кунги қарорига кўра 2019-2020 йилги мавсумда ПФЛ олдидаги қарздорликлари туфайли бир қатор клубларга 2021 йилги мавсум учун хорижий мураббий ва футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилган.

Шунга қарамай "Бухоро" футбол клуби кеча сербиялик Марко Милич билан шартнома тузганини эълон қилди. Куни кеча Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси электрон почтасига ПФЛ бош директори номидан хат келиб тушди. Унда "Бухоро" клуби огоҳлантирилган ва янги легионер ПРО лига учун рўйхатдан ўтказилмаслигини маълум қилинган. Милич "Бухоро" сафида майдонга туша олмайди, бу эса унинг ҳуқуқини поймол қилади. Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси легионерларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилган клубларни яна бир бор огоҳлантиради: Шартноманинг 4.1.3 банди бўйича клуб футболчини мусобақада иштирокини таъминлаши керак. Агар бу талаб бажарилмаса банд бузилган бўлади ва футболчи барча пулларини ундириш ҳуқуқига эга.

Сўнгги пайтларда ФИФА томонидан кўплаб клубларимизга санкциялар қўлланилмоқда. Шу боис клубларимиз раҳбарларидан келажакни ўйлаб иш қилишларини сўраб қолардик.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика