Latest news

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар News

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар

Хабарингиз бор,Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти У.Аҳмаджоновнинг 24 ноябрь куни федерация вакилларидан ташкил топган ишчи гурух ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ишчи гуруҳ аъзолари вилоятларга ташриф бўюриб жойдарда футбол учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқмоқда.

Белгиланган дастур ва жадвал асосида Ўзбекистон Футбол Федерацияси  вакиллари  Каримжонов Ботир (ЎФФ терма жамоалар бошқармаси мутахассиси),Султонов Маъмур (ЎФФ техник ривожланиш бўлими мутахассиси) 7 декабрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди ва вилоятда футбол учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Федерация вакиллари даставвал “Сўғдиёна” спорт мажмуасига ташриф буюрди  ва у ердаги ҳакамлар,футболчилар,ОАВ ҳодимлари ва муҳлислар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб,мажмуадаги ҳолатни ижобий баҳоладилар. Шунингдек, Жиззах вилоят Футбол Федерацияси офиси, “Сўғдиёна” ПФК офиси у ердаги ҳодимлар фаолияти кўздан кечирилди. Шундан сўнг,ишчи гуруҳ вакиллари “Сўғдиёна” қароргоҳи ,Жиззах вилояти футбол мактаб-интернатига ташриф буюрди ва у ердаги яратилган шароитлар билан батафсил танишдилар. Ташриф давомида федерация вакиллари Жиззах Олимпия заҳиралари коллежида ҳам бўлиб,ёш чарм тўп усталари учун яратилан шароитлар билан танишди. Ишчи гуруҳ аъзолари ютуқлар билан бир қаторда камчиликларни ҳам санаб ўтиб уларни бартараф этиш учун ўз тавсияларини беришди.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика