Latest news

19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  0 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  8 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  11 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  2 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  5 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  5 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  9 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли News

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли

Аҳмаджанов Умид Маҳамаджонович 1977 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини имтиёзли асосда тугатган. Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши депутати.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда «Зенит» фирмасида ишчи сифатида бошлаган. 1995-2001 йилларда «Илму Зиёд» хусусий корхонасида ишчи, кейинроқ 26-сонли қурилиш бошқармасида ишчи ҳамда оператор вазифаларида, шунингдек, Олимпия Акционерлик Жамиятида автосаноат бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу йиллардаги меҳнат фаолияти давомидаги ишбилармонлиги ҳамда ташаббускорлиги, ташкилий ишлар ҳамда бошқарув соҳасидаги билим ва тажрибалари эвазига 2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди. 2007 йилга келиб, дастлаб Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоцияцияси Бош котиби ҳамда раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу ташкилотдаги фаолияти билан биргаликда У. Аҳмаджанов 2007 йилдан эътиборан Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси вице-президенти лавозимларида ҳам самарали фаолият юритди. Умид Аҳмаджанов ушбу ташкилотлардаги фаолияти давомида мамлакатда спорт соҳасининг ривожланишига, шу жумладан, паралимпия спортининг ривожланишида, мамлакат паралимпиячиларининг жаҳон ареналарида улкан ютуқларни қўлга киритишига улкан ҳисса қўшди.

Айнан унинг Паралимпия Ассоцияциясидаги фаолияти натижасида Ўзбекистон паралимпия делегацияси 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Паралимпиада ўйинларида тарихий натижаларини қайд этди. Ушбу Паралимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар жами 31 та, шулардан 6та олтин, 8 та кумуш ҳамда 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон спорти тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.



У. Аҳмаджанов олимпия спорт турларининг ривожланишида, мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларида самарали меҳнат қилди. Унинг спорт федерациялари ва ассоциациялари бошқаруви тизимидаги бир неча йиллик меҳнати ва фаолияти давомида спортчиларга зарур шароитларни яратиш ишларига катта эътибор берилди. У спорт, айниқса, олимпия ҳамда паралимпия спорт турларининг инфратузилмасини яхшилашда бевосита иштирок этди.

Умид Аҳмаджановнинг спорт федерациялари ва ассоциацияларидаги кўп йиллик фаолияти ва меҳнати ҳукумат ва жамоатчилик эътиборини қозонди. Умид Маҳаматжанович Аҳматжанов 2017 йилнинг 12 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджанов оилали, уч ўғил ва бир қизи бор.

Умид Аҳматжонов мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги, шунингдек, спорт соҳасини ривожлантириш ва уни дунёга танитишдаги самарали меҳнати, мамлакат спорти ривожига улкан ҳисса қўшгани учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика