Latest news

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги вакили тайинланди News

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги вакили тайинланди

Tags :  ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш борасида бир қатор ислоҳотлар ва чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Бу борада футболи ривожланган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор Европа мамлакатлари футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганидан яхши хабардорсиз.

Европа футболини яқиндан ўрганиш, Европа футбол ассоциациялари ва кучли жамоалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида ЎФА Европада ўз вакилини тайинлашга қарор қилди. Унга кўра Дилшод Рузметов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Европадаги вакили этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вакилининг Европадаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

• Футболчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва менеджерлар тайёрлашнинг (кейинчалик Ўзбекистонда қўллашга мўлжалланган) замонавий Европа технологияси ва назорати услубларини ўзида акс эттирган тажриба ва маълумотларни тўплаш;

•Европа Футбол Федерацияларининг Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликка бўлган қизиқишлари ҳақидаги барча маълумотларни жамлаш;

•Ўзбек футболининг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда профессионал клубларининг нуфузли халқаро мусобақалардаги натижаларини яхшилаш мақсадида, тажрибали хориж экспертлари ва мутахассисларини Ўзбекистонда мастер класслар ўтказишга жалб қилиш;

•Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва халқаро футбол ташкилотларининг ўзаро амалий учрашувларини ташкил этиш ишларида иштирок этиш.

Маълумот учун Дилшод Рузметов 1979 йилда туғилган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида таҳсил олган. Халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражасига эга. Шунингдек, Бремен (Германия) Университетининг Европа ва Халкаро ҳуқуқ бўйича мастер даражали (LL.M.EUR) битирувчиси. Ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика