Latest news

08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  3 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорлик қилади News

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Iticket.uz компанияси директори Мирхосил Мажидий билан учрашув ўтказди ва олдиндаги ўйин чипталари савдосини амалга ошириш масаласини батафсил муҳокама этиб олди.

Сир эмаски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларига ҳамиша кўп сонли мухлислар ташриф буюради. Аммо олдинги йилларда кўп ҳолатларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа иштирокидаги ўйинлар учун чиқарилган чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилиши муаммосига дуч келди. Натижада аксарият ишқибозлар чипталар олди-сотдиси жараёнидан норози бўлишди.

Мана шу каби хунук ҳолатларнинг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида ЎФА Iticket.uz билан миллий терма жамоа ўйинлари чипталари савдосини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.


УЕФА ҳамда ФИФА тасарруфидаги мусобақаларда ҳам расмий чипта оператори сифатида фаолият олиб борган ва бу борада улкан тажрибага эга мазкур компания Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарининг тўлиқ савдоси билан шуғулланади.

Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.

Мухлислар ўйин чипталарини Iticket.uz нинг шаҳобчаларидан, “Пахтакор” стадиони кассаларидан ҳамда онлайн тарзда Iticket.uz сайтидан ҳам ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари 3 октябрь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.

Таъкидлаб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.  

Батафсил маълумотни Iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.  

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика