Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Ўзбекистон финал учун махсус форма тайёрлади, аммо ОФК бунга рухсат бермади News

Ўзбекистон финал учун махсус форма тайёрлади, аммо ОФК бунга рухсат бермади

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финал учун оқ рангли формаларни тайёрлаб қўйганига қарамай бугун кўк формада ўйнайди.

Регламентга кўра, учрашувнинг расмий мезбони Ўзбекистон терма жамоаси ва форма рангини айнан мезбон жамоа танлайди. Бироқ ОФК Ўзбекистонга оқ формада ўйнашни рад қилган, бунинг сабабини сўрашганида "no comment" дейишган. Шу боис Саудия Арабистони финалда оқ рангли формада майдонга тушади.

Одатда бундай ҳолатда муаммони учрашув комиссари ҳал қилиши керак, аммо бу вазиятда у ҳам ҳеч нима қила олмади. Кўринишидан, "тепадан" буйруқ келган шекилли. Бу эса катта эҳтимол билан ОФКнинг Саудия Арабистонини қўллаб қувватлаётганини исботлайди.

Формадан ташқари финал учрашувига қатарлик араб ҳаками тайинланди, одатда финал баҳсларига нейтрал ҳакамлар тайинланарди. Бундай вазиятда, Япония, Жанубий Корея ёки, дейлик, Малайзия давлатидан ҳакам танланса бўларди.

Қўшимча қилиш керакки, ОФКнинг энг катта ҳамкорларидан бири ҳисобланган "Neom" компанияси айнан Саудия Арабистонида жойлашган", - деб ёзади Николай Егоричев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: -67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика