Latest news

18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  0 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  1 18:08Суперлига. "Андижон" – ОКМК. Таркиблар маълум  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  9 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   21 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3

Ўзбекистон - Фаластин ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум News

Ўзбекистон - Фаластин ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоалари ўртасида 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини Муҳаммад Ал Заруний бошчилигидаги БААлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
ОК-2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллй терма жамоаси айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётганидан хабарингиз бор. Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа мазкур йиғин доирасида 13 декабрь куни Дубай шаҳрида Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашувни эса Муҳаммад Ал Заруний бошчилигидаги БААлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОК-2015га тайёргарликни икки босқичда олиб боради. Режага кўра, илк йиғин Дубай шаҳрида 14 декабрь кунигача давом этади. БААдаги иккинчи йиғин эса 17-28 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур йиғин давомида миллий терма жамоа Фаластиндан ташқари Иордания (20 декабрь) ва Ироқ (25 ва 28 декабрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви.
13 декабрь. Дубай, БАА.
Ўзбекистон - Фаластин
Бош ҳакам
: Муҳаммад Ал Заруний (БАА)
Лайнсменлар: Али Ал Жасим Абдулла, Аҳмад Ал Рашади (иккиси ҳам БАА)
Захира ҳаками: Абдулла Алзааби (БАА)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика