Latest news

19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  0 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  0 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  2 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  5 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  7 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  12

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью News

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью

Аввал хабар берганимиздек, Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи ўйинлари арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтгазади.

Ушбу ўйин Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги олтинчи учрашув бўлади.

Бугунга қадар бу жамоалар турли мусобақалар ҳамда ўртоқлик ўйинлари доирасида беш бора тўқнаш келишган.

Бу ўйинлардан учтасида Эрон терма жамоаси устун келган бўлса, бир бора Ўзбекистон ғалабага эришган. Бир учрашув эса дуранг билан нихоясига етган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари доирасида қайд этилган энг йирик ҳисоб — 4:0. Айнан шу ҳисобда эронликлар Бангкокда бўлиб ўтган ХIII Осиё ўйинлари чорак финалида ғалабага эришган.

Ўзбекистоннинг Эрон устидан бугунга қадар қозонган ягона ғалабаси Жаҳон Чемпионати-2014 саралаш ўйинлари доирасида Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда юз берган. Улуғбек Бақоевнинг голи ушбу ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди.

Таркибга эътибор қаратсак, унда жиддий жароҳатидан сўнг тикланиб, яна юқори даражадаги ўйинларини намойиш эта бошлаган Шоҳрух Гадоев яна миллий терма жамоасидан чақирув олганини, шунингдек, ушбу мавсумда ўзини ёрқин намоён этиб келаётган ёш футболчи Икром Алибоев ҳам мамлакатнинг асосий терма жамоаси сафига чорланганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги ўртоқлик ўйини, “Бунёдкор” стадионида, 11 июнь куни, соат 18:00да бошланади. Ўйин учун чиқарилган чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. SIP тоифали чипталар нархи 30 000 сўмдан, қолган барча чипталар эса 13 000 сўмдан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика