Latest news

16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  1 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  6 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  15 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  8 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  12 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  2 10:28“Бавария“ рози бўлди  2

Ўзбекистон - Эрон. Бенжамин Уильямс биз учун қанчалик омадли? News

Ўзбекистон - Эрон. Бенжамин Уильямс биз учун қанчалик омадли?

ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи, 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эронни қабул қилади. Мазкур баҳсни австралиялик ҳакамлар бошқариб боришади.
Бош ҳакам - Бенжамин Уильямс. Унга қанотларда ҳамюртлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).

Бу учрашув учун ҳакамлар назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, учрашув комиссари – фаластинлик Жебрил Али. Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда 6 марта ишлаган.

2007 йил Олимпиада-2008 саралаши доирасидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша баҳсда Уильямс ишлаган ва икки нафар футболчимизга қизил карточка кўрсатганди.

2008 йил 19 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан тўқнаш келган. Австралиялик ҳакам бу сафар Дониёр Усмоновни четлатган, жамоамиз эса пенальтилар сериясида ғалабага эришганди.

2010 йилги Осиё ўйинлари 1/8 финалида Ўзбекистон Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу сафар Уильямснинг қадами биз учун қутлуғ келган.

ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқичида Жанубий Корея билан Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Плей-офф доирасидаги Иорданияга қарши жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган ва пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганмиз.

2015 йил январь ойида Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинда термамиз 3:1 ҳисобида зафар қучган.

Бундан ташқари бу ҳакам "Пахтакор" клуби иштирокидаги битта ўйинда ҳам ишлаган. 2009 йилги Осиё чемпионлар лигаси чорак финалида "шерлар" Тошкентда Саудия Арабистонинг "Ал Иттиҳод" клуби билан дуранг ўйнашган - 1:1.

Бу ҳакам "Локомотив"нинг учта ўйинида ҳакамлик қилган: Ўтган йил "Ал Садд" меҳмони бўлиб 2:6 ҳисобида мағлубиятга учраган, бу йил "Ал Иттиҳод" билан Тошкентда ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 1/8 финал доирасидаги "Ал Ҳилол" билан баҳсда "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Уильямс "Бунёдкор"нинг 6та ўйинида фаолият юритган. Қуйида барча натижалар келтирилган:
"Ал Иттифоқ" - "Бунёдкор" 4:0
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 3:0
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0
"Ал Ваҳда" - "Бунёдкор" 1:1
"Бурирам" - "Бунёдкор" 2:1
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0

ЖЧ-2018. 3-тур. "A" гуруҳи
Ўзбекистон - Эрон
6 октябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари
: Дэвид Уэлш (Австралия), Натан Макдоналд (Австралия)
Захира ҳаками: Жаред Жиллет (Австралия)
Назоратчи: Салим Саид Алсувайди (БАА)
Комиссар: Жебрил Али (Фаластин)
Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика