Latest news

03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Тошкентда Эронга ютқазди News

Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Тошкентда Эронга ютқазди

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйииннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН 1:2
8 октябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Тимур Гайнулин, Алишер Усмонов, Аҳрол Рисқуллаев.

Гол: Сардор Азмун 43, - 0:1. Меҳди Тареми 51 пенальти, - 0:2. Элдор Шомуродов 53, - 1:2.

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (15.Мурод Холмуҳаммедов, 46), 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов (21.Игорь Голбан, 57), 9.Аброр Исмоилов (7.Отабек Шукуров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Санжар Қодирқулов, 14.Элдор Шомуродов (11.Игорь Сергеев, 77), 18.Лутфулла Тўраев (8.Икром Алибоев, 57), 19.Жасур Яхшибоев (20.Хожимат Эркинов, 46).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Раҳимжон Давронов, 6.Азиз Ғаниев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.ИброҳимҲалил Юлдашев, 23.Одил Ҳамробеков.

Эрон: 12.Пайам Ниазманд, 2.Содиқ Моҳаррами, 3.Эҳсон Хожсафи (21.Омид Нурафкан, 64), 4.Шожае Ҳалилзода, 5.Милад Моҳаммади, 6.Аҳмад Нуруллоҳи, 9.Меҳди Тареми, 11.Воҳид Амири (14.Али Карими, 64), 13.Ҳуссайин Канаанизодеган, 17.Али Голизода (7.Саман Ғоддос, 75), 20.Сардор Азмун (23.Меҳди Гаеди, 75).
Захира: 1.Муҳаммад Мазахери, 22.Амир Обидзода, 19.Сайид Мажид Ҳуссайни, 10.Кавеҳ Ризои, 16.Сасан Ансари, 18.Ориф Ғуломи, 15.Можтаба Нажариан, 8.Сиамак Неъмати.

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 77, Сардор Азмун 85.





МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. Ўзбекистон - Эрон 1:2

90+3. ЗАРБА! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Суюнов қайтарди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

85. Огоҳлантириш. Эрон. Захирадаги Сардор Азмун огоҳлантирилди

83. Машариповнинг жарима майдонига узатган тўпини посбон ушлаб олди

77. Ўзгариш. Ўзбекистон. Шомуродов ўрнига Сергеев

77. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ислом Қобилов

75. Ўзгаришлар. Эрон. Али Голизода ўрнига Саман Ғоддос, Сардор Азмун ўрнига Меҳди Гаеди

68. ЗАРБАА! Меҳди Таремининг зарбасини Суюнов қайтарди!

66. ЗАРБААА! Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини посбон қайтарди, тўп тўсинга тегиб қайтди!

64. Ўзгаришлар. Эрон. Эҳсон Хожсафи ўрнига Омид Нурафкан, Воҳид Амири ўрнига Али Карими тушди

61. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди, Холмуҳаммедов узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди!

57. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Ашурматов, Тўраев, Исмоилов ўрнига Голбан, Шукуров, Алибоев

53. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ 1:2. Жарима майдони ташқарисидан гол урди!




51. ГОЛ! Меҳди Тареми 0:2



50. ПЕНАЛЬТИ! Терма жамоамиз дарвозасига

46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Алижонов ва Яхшибоев ўрнига Холмуҳаммедов ва Хожимат Эркинов тушди

45+1. Биринчи тайм тугади.

43. ГОЛ! Сардор Азмун 0:1. "Зенит" ҳужумчиси жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. 



40. УХХХХХ! Ҳожисафи ўнг қанотдан тўпни узатди, Азмун зарба беришига Лутфулла Тўраев йўл қўймади! 

34. ЗАРБАА! Сардор Азмуннинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Суюнов ушлаб олди!

32. Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

31. ЗАРБА! Жарима майдони ташқарисидан тўпни эгаллаб олган Шомуродов жарима майдони ичига кириб зарба берди, ноаниқ

28. ЗАРБАААААА! Шомуродовнинг оширган тўпини Санжар Қодирқулов чап оёқда дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!



27. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди!

23. Алижонов ҳозир хатога йўл қўйди ва яхшиям Қобилов тўпни қайтариб қолди

21. УХХ! Яхшибоев рақиб жарима майдони ичида йиқитилди, ҳакам пенальти йўқ деб топди. Такрорий лавҳалар рақиб Жасурнинг оёғини босиб олганини кўрсатди. 

 



21. Яхшибоевнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

15. Хавфли вазият! Азмуннинг зарбаси йўлига Қобилов тўғаноқ бўлди

14. ЗАРБА! Нуруллоҳининг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди! 

10. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Қобилов боши билан қайтарди, Суюнов тўпни ушлаб олаётганда Азмун унга қўпол ўйнади деб топилди

8. УХХХХХ! Суюнов жарима майдонини тарк этди ва тўпни рақибга ошириб берди, Азмуннинг зарбаси ноаниқ кетди! 



6. Яхшибоев бурчак тўпи ишлади ва ўзи тўпни бурчакдан оширди, Қобиловнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

5. Хавфли вазият! Меҳди Тареми жарима майдони ичида тўпни тўхтата олмади

4. Яхшибоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва икки рақиб орасида қолиб кетди

3.Дастлабки дақиқаларда форслар тўпни ўзида сақлаб туришибди

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! 

- Дастлаб Эрон давлат мадҳияси янграмоқда

- Жамоалар майдонга тушиб келишди

- Учрашув соат 18:00да бошланади

Rating: -150   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика