Latest news

01:55Италия Суперкубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  2 01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  3 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  2 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  2 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  13 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  3 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал чипталари қачондан сотувга чиқади? News

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал чипталари қачондан сотувга чиқади?

30 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Насаф” клублари ўртасидаги Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал ўйини 17:00 да старт олади.

Ўйинолди тадбирлар мазкур ҳаволада кўрсатиб ўтилган. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси финал чипталари савдоси шаффофлигини таъминлаш мақсадида iTicket билан ҳамкорлик қилади. Чипталар 25 октябрь — сешанба кунидан бошлаб сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Бунда чипталар онлайн ҳамда оффлайн тарзида сотувга қўйилади. 

Номинал мезбон сифатида ҳаракатланувчи “Навбаҳор” клуби мухлисларига 12, 13, 14 ва шу кетма-кетликда клуб логотипи кўрсатилган секторлардан чипта харид қилиш тавсия этилади. Номинал меҳмон ҳисобланувчи “Насаф” клуби мухлислари эса 6, 7, 8 ва жамоа логотипига яқинроқда жойлашган қолган секторларни танлаш тавсия этилади. 9, 11, 10A ҳамда 10B секторлар чипталари Бухоро шаҳрининг ўзида нейтрал мухлислар учун савдога чиқарилади. Стадионнинг VIP майдонларига туташ секторлар учун чипталар савдоси онлайн амалга оширилиши режалаштирилган. 

Қашқадарё ҳамда Намангандан ташриф буюрувчи футбол мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида чипталар “Насаф” ва “Навбаҳор” стадиони кассалари орқали ҳам сотувга чиқарилиши мумкин. ЎзПФЛ ҳар икки клубни iTicket билан боғлаш орқали бунга эришишни мақсад қилган. Яъни, клублар ўз мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида юқорида тавсия этилган секторлар чипталарини iTicket ёрдамида ўз стадионларига чақиртириши мумкин бўлади. 

Футбол мухлисларидан чипталар масаласига жиддий ёндашиш сўралади. Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ЎзПФЛ ҳамда iTicket футбол мухлисларига финал учрашувини мавжуд регламент ҳамда қонун-қоидалардан четлашмаган тарзда кузатиб бориш лозимлигини эслатиб ўтади. Чипталарда QR-code борлигини инобатга олган ҳолда сотиб олинган чипталар бегона шахслар қўлига тушиши ёки мазкур чипталарни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тавсия этилмайди. 

Финал чипталари CIP секторлар учун 75 000 сўмдан сотилади. Шунингдек, тоифасига қараб 35 000, 30 000 ҳамда 25 000 сўмлик чипталар савдоси амалга оширилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика