Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашувлари 3-6 апрель кунлари ўтказилади News

Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашувлари 3-6 апрель кунлари ўтказилади

Футзал бўйича XVIIIЎзбекистон миллий чемпионатининг финал учрашувлари 3-6 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Мавсумнинг энг муҳим баҳслари ҳисобланган финал беллашувлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилади.

Ҳабарингиз бор, чемпионлик учун баҳслар Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоалари ўртасида кечади. Айни дамда Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланган “темирйўлчилар”, чемпионлик унвонини ўзларида сақлаб қолиш ниятида бўлса, мусобақа дебютанти “Дўстлик-AIN” ўз тариҳида биринчи бор мамлакат чемпионатининг бош соврини учун курашади.

Айтиш жоиз, 2 босқичдан иборат бўлган Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичини “Локомотив” жамоаси 1-ўринда якунлаган. Ўз навбатида “Дўстлик-AIN” плей-офф босқичига 6-ўринни қўлга киритиб йўл олган. Аммо “Локомотив”нинг мавсумдаги илк мағлубияти айнан “Дўстлик-AIN”га қарши кечган учрашувда қайд этилган. 11-тур доирасида кечган баҳс “Дўстлик-AIN” жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.

Мавсумнинг бронза медали соҳиби 4-6 апрель кунлари аниқланади. Чемпионатнинг 3-ўрини учун беллашувда пойтахтнинг “Бунёдкор” ҳамда Андижоннинг “Турон-С” жамоалари тўқнашади. Таъкидлаб ўтиш лозим, ўзаро учрашувларда 2та ғалабани қўлга киритган жамоа 3-ўрин эгасига айнланади.

Ўз навбатида, финалчилардан бири 3та ғалабага эришгач, мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритади.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
 ФИНАЛ
 3 апрель, пайшанба

18:00. Локомотив – Дўстлик-AIN

4 апрель, жума
 18:00. Дўстлик-AIN– Локомотив

5 апрель, шанба
 18:00. Локомотив – Дўстлик-AIN

6 апрель, якшанба
Қўшимча учрашув

 18:00. Дўстлик-AIN – Локомотив


3-ўрин учун ўйин
 4 апрель, жума

 15:00. Бунёдкор – Турон-С

5 апрель, шанба
 15:00 Турон-С – Бунёдкор

6 апрель, якшанба
 Қўшимча учрашув

 15:00. Бунёдкор – Турон-С
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика