Latest news

11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  3 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  3 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  30 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  24 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  14 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  17 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  40 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3

Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан хорижлик мураббийлар. Арвеладзе, Силва, Сколари, Агамуродов... News

Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан хорижлик мураббийлар. Арвеладзе, Силва, Сколари, Агамуродов...

Ички чемпионатимизда иштирок этадиган жамолар аксарият ҳолларда маҳаллий мутахассислар қўл остида чемпионликни нишонлаб келишади.

Дейлик, Миржалол Қосимов “Бунёдкор” билан бир неча маротаба биринчиликни қўлга киритган бўлса, Юрий Саркисян “Нефтчи” билан беш бор олтин медалларга эга чиққанди. Бироқ, ўз жамоаси билан Ўзбекистон чемпионати шоҳсупасига кўтарилган хорижлик мутахассислар ҳам йўқ эмас. Демак, бугун улар ҳақида сўз юритамиз.

Убиража Вега Да Силва – Олий Лигада чемпионликни қўлга киритган биринчи мураббий ҳисобланади. 1998 йил “Пахтакор” бошқарувини қўлига олган бразилиялик мутахассис мавсум якунида жамоани узоқ вақтдан сўнг яна чемпионлик сари етаклайди. “Шерлар” бунга қадар 1992 йилдагина “Нефтчи” билан биринчи ўринни бўлишганди. Таркибда Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов каби юлдузлар билан ажойиб аҳил жамоани шакллантирганди. Ўша йили умумий ҳисобда 30та учрашув ўтказади, шулардан 24та баҳсда ғалаба нашидасини суради, 4та беллашувда дуранг ва икки бор мағлубият аламини тотиб кўрганди. Турнир жадвалида фарғоналикларни ортда қолдирган ҳолда 76 очко тўплайди.

Леонид Остроушко – Силвадан сўнг қозоғистонлик мутахассис Остроушко 2000 йилда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоаси билан чемпионатда бош совринни ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритади. Ушбу мураббий Ўзбекистондаги фаолияти давомида “Навбаҳор”да ҳам ишлашга улгунрганди. Миллий терма жамоани битта учрашувда майдонга бошлаб тушган. Икки йил кетма кет чемпионликни ҳеч кимга бермаган “Дўстлик” 2003 йилдан сўнг тарқатиб юборилди. Леонид Константинович қўл остида Жафар Ирисметов кўплаб голлар уриб тўпурарга айланганди.

Тачмурод Агамуродов – 2002 йилдан сўнг янги даражага кўтарилишни бошлаган “Пахтакор” таркибга чемпионатимиздаги энг кучли футболчиларни жалб қилади. Уларга эса туркманистонлик мураббий Тачмурод Агамуродов бошчилик қилади. Ўзбек футболига ўзгача услубни олиб кирган мутахассис жамоадаги дастлабки мавсумидаёқ чемпионлик пойгасида биринчилардан бўлади. Шунингдек, ушбу йилда пойтахт клуби халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этади ва ОЧЛ ярим финалига қадар етиб боради. Финал остонасида Таиланднинг “Бек Теро Сасана” тўсиғидан ўта олмаганди. Агамуродов бу ишни 2004 йилда иккинчи бор амалга оширади ва ярим финалда "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоасига ютқазади. Унинг устозлигидаги йилларда “Пахтакор” уч бор Ўзбекистон чемпиони бўлди.


Зико – 2008 йилнинг иккинчи яримида терма жамоа бош мураббийига айланган Миржалол Қосимов “Бунёдкор”даги ишини йиғиштиришга тўғри келади. Бу пайтга келиб унинг қўл остидаги “қалдирғочлар” ОЧЛ ярим финалига етиб келганди. Клуб раҳбарлари Қосимовнинг ўрнига машҳур бразилиялик Зикони олиб келади. Ушбу мутахассис бошқарувида ички чемпионатдаги барча совринларни ўзиники қилган бўлсада, финал йўлланмаси учун Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоасига имкониятни бой беради. Мавсум якунлангач Зико Москванинг ЦСКА таклифини қабул қилади ва Ўзбекистондаги фаолиятига якун ясайди.


Луис Фелипе Сколари – Ҳамюртидан сўнг “Бунёдкор” мураббийи сифатида таништирилган Сколари 2009 йилда Олий Лигада жамоани чемпионлик унвони сари бошлади ва кетма-кет икки бор биринчиликни қўлга киритди. Ўша йили кўплаб таниқли футболчиларга эга жамоа мамлакат кубоги финалида “Пахтакор”га мағлуб бўлганди. ОЧЛда эса узоққа бора олмаган ва чорак финалда икки ўйин натижасига кўра “Поханг Стилерс” га ярим финал йўлланмасини ўз қўли билан топширади. Сколари билдирилган ишончларни ва ўзига сарфланган маблағларни оқламади десак муболаға бўлмайди. Клубдаги сўнги мавсумида унинг шогирдлари ОЧЛ нимчорак финалида битта ўйиндан иборат беллашувда “Ал Хилол”га таслим бўлади ва мусобақа билан эрта хайрлашади.


Мирко Йеличич – 2016 йилда “Локомотив” рақиблари “Пахтакор” ва “Бунёдкор”нинг чемпионлик сериясини тўхтатишга эришади. Дарҳақиқат, бу мавсумда “темирйўлчилар” ўзларининг тарихдаги илк чемпионлигини тантана қилганди. ОЧЛда иккинчи маротаба гуруҳ босқичида қатнашганига қарамасдан чорак финалгача боради. Ўзбекистон кубогида “Насаф” мағлубиятга учратилади. Буларнинг барчасида мураббий Мирко Йеличичнинг ҳиссаси катта. Учрашувларда бош мураббий сифатида Андрей Микляев кўрсатилсада барча ишни австралиялик Йеличич қиларди. Кўрсатмалар, футболчиларни ўйинга ҳозирлаш унинг бўйнида бўларди. “Локо”га қадар Мирко “Пахтакор” мураббийлар штабида фаолият олиб борганини билсангиз керак.


Шота Арвеладзе – “Локомотив”нинг уч йиллик гегемонлигига ўтган мавсумда “Пахтакор” чек қўйди. Грузиялик мураббий Арвеладзе 2017 йилда жамоага келганди ва икки ярим йилдан сўнг “шерлар”ни чемпионлик сари етаклади. Шунинг билан бирга Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогида ҳам совринни ўзиники қилди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш масаласини охирги дақиқаларда ижобий ҳал қила олмаган бўлса ҳам футболчилар кўрсатган ирода ва чиройли ўйин кўпчиликка манзур келади.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика