Latest news

03:50Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" учрашувида 8 та гол урилди  102 03:05АПЛ. "Челси" йирик ҳисобда "Саутгемптон"ни мағлубиятга учратди  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  2 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Ўзбекистон Чемпионати-2016 ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди News

Ўзбекистон Чемпионати-2016 ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон ПФЛ матбуот хизмати 2016 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошланганини эълон қилади.

2016 йилги Ўзбекистон Чемпионати баҳслари 4 март куни старт олади. Мавсум эса 17 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс билан очиб берилади. 

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларини стадиондан туриб ёритишни мақсад қилган ОАВ ходимлари 2016 йилнинг 16-25 февраль саналари оралиғида аккредитация заявкасини ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак. Аккредитация заявкаси намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика