Latest news

08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  1 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  8 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  19 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018га чиқа олмади News

Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018га чиқа олмади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 9 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 3-турида мезбон КХДР термасига қарши баҳслашди.

КХДР пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аёллар термаси 3 ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. КХДР 4 та ўйин ўтказган ҳолда 10 очко билан 1-ўринни сақлаб турибди.

Мусобақа қоидаларига кўра, фақатгина гуруҳ босқичида зафар қучган терма жамоа Осиё Кубоги–2018 турнирининг финал босқичига йўлланма олади. Ўз гуруҳида ғалаба қозонган терма жамоалар Япония, Австралия, Хитой (Осиё чемпионати–2014 якунига кўра энг юқори рейтингга эга бўлган жамоалар) ҳамда Иордания (турнир мезбони)га қўшилади.

Гуруҳдаги ягона мағлубият Шерали Бобоқулов жамоасининг Осиё Кубоги–2018 мусобақаси финал босқичига чиқишига тўсқинлик қилди. Ўзбекистон аёллар термаси Жанубий Кореяга қарши ўйин натижасидан қатъи назар гуруҳда 1-ўринни эгаллай олмайди. “B” гуруҳида 1-ўрин учун курашни КХДР ва Жанубий Корея олиб боради.  

Осиё Кубоги–2018 саралаши
“B” гуруҳи, 3-тур
7 апрель, жума

КХДР – Ўзбекистон 4:0
Голла
р: Ким (28, 90), Санг (54, 65)

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика